Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 345 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi345 Kb.
#1551414
Bog'liq
5-мавзу ворислик хукуки

ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ. ВОРИСЛИК АСОСЛАРИ. МЕРОСНИ ЭГАЛЛАШ.

  • ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ. ВОРИСЛИК АСОСЛАРИ. МЕРОСНИ ЭГАЛЛАШ.
  • РЕЖА:
  • 1. Ворислик асослари.
  • 2. Умумий биргаликдаги мол-мулк ва деҳқон хўжалиги ер участкасига эгалик ҳуқуқининг мерос бўлиб ўтиш хусусияти.
  • 3. Мерос очилиш тартиби, меросхўрлар.
  • 4. Нолойиқ меросхўрларни меросдан четлатиш.

Адабиётлар рўйхати:

  • Адабиётлар рўйхати:
  • Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси / президенти ислом каримовнинг ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси ва сенатининг қўшма мажлисидаги маьрузаси // халқ сўзи 2010 йил 13 ноябрь.
  • Ўзр қонуни “дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги. 27.12.2010 йилдаги ўрқ-276-сон.
  • Вазирлар маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сон қарорига 1-илова дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисида низом
  • Муаллифлар жамоаси. Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексининг иккинчи қисмига шарҳлар. –Т.: Вектор-пресс. 2013.
  • Муаллифлар жамоаси. Ўзбекистон республикасининг фуқаролик ҳуқуқи. (Ii). -Т.: Илм-зиё. 2008.
  • Баратов м. Васият бўйича ворислик муносабатларида давлатнинг иштироки.//Давлат ва ҳуқуқ. 2005. №6.-Б.11-13.
  • Http://allpravo.Ru
  • Http://internet-law.Ru
  • Ворислик
  • Ворислик васият ва қонун бўйича амалга оширилади.
  • Қонун бўйича ворислик васият мавжуд бўлмаса ёхуд бутун мероснинг тақдирини белгиламаса, шунингдек ушбу Кодексда белгиланган бошқа ҳолларда амалга оширилади.

Мерос деганда

  • Мерос деганда
  • Вафот этган шахснинг мол-мулки, мулкка бўлган ҳуқуқи, бошқалардан талаб қилиш ҳуқуқи, бошқалар олдидаги мажбуриятлари ва қарзларини тушуниш керак.
  • Мерос - бу фуқароларнинг ҳаётлигида бошқа шахсларга ўтиши мумкин бўлган унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари йиғиндисидан иборат.

МЕРОС ҲУҚУҚИ

  • МЕРОС ҲУҚУҚИ
  • Бу фуқаронинг вафоти муносабати билан унинг мулкий, мулк билан боғлиқ бўлган шахсий-номулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларининг бевосита қабул қилиб олишни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳуқуқий нормалар йиғиндисидан иборатдир.
  • Мерос ҳуқуқи фуқароларнинг мулкий ҳуқуқлари ва манфаатларини қўриқлаш билан боғланган бўлиб, уларнинг ўз мулкига нисбатан тасарруф этиш ҳуқуқини ҳеч қандай тўсиқсиз, нафақат ҳаётлигида, шунингдек, вафот этгандан сўнг ҳам амалга оширилишини таъминлайди.

Ворис деганда

  • Ворис деганда
  • Қонунда белгилаб қўйилган мерос қолдирувчининг қариндошлик муносабатлари билан боғланган авлод ва аждодлари, унинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз боқимлари (қонун бўйича ворислар), шунингдек, қонунда белгиланган тартибда ва шартларга риоя қилиб, мерос қолдирувчи томонидан тайинланган, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари олингач, мероснинг ўтиши лозим бўлган, муомала лаёқатига эга бўлган шахслар (васият бўйича ворислар) тушунилади.

Мероснинг очилиши деганда

  • Мероснинг очилиши деганда
  • Мерос ва ворислик ҳуқуқининг пайдо бўлишини белгилаб берувчи юридик фактнинг юзага келиши тушунилади.
  • Мероснинг очилиш вақтини тўғри аниқлаш меросга оид ҳуқуқий муносабатларни амалга ошириш ғайриқонуний ҳаракатларининг олдини олишга имкон беради.

ВАСИЯТНИНГ ҚУЙИДАГИ БЕЛГИЛАРИНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШЛАРИ ЛОЗИМ:

  • ВАСИЯТНИНГ ҚУЙИДАГИ БЕЛГИЛАРИНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШЛАРИ ЛОЗИМ:
  • васиятнома, ўз-ўзидан маълумки у ёзма шаклда тузилган ҳужжат;
  • ҳужжат албатта васият қолдирувчи томонидан шахсан тузилган бўлиши керак, уни вакил орқали тузилишига йўл қўйилмайди;
  • васиятнома қоида тариқасидашахсан ёзилиб имзо қилиниш керак;
  • васиятнома бир томонлама битим бўлиб, фақат мерос қолдирувчининг эрки билан тузилади, меросхўрнинг эрки билан олинади;
  • мол-мулкни кимга васият қилиш мерос қолдирувчининг мутлақ ҳуқуқи ҳисобланади;

Меросни эгаллаш

  • Меросни эгаллаш
  • Меросхўр ўзига тегиши лозим бўлган меросни ёки унинг бир қисмини (улушини) олиш ҳуқуқига, агар у кейинчалик меросдан воз кечмаса, ворислик ҳуқуқидан маҳрум этилмаса ва уни меросхўр этиб тайинлаш тўғрисидаги васият фармойиши ҳақиқий эмас деб топилиши натижасида мерос олиш ҳуқуқини йўқотмаса, мерос очилган вақтдан эътиборан эга бўлади.

Download 345 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling