Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


маданияти ва нутқ маданияти, давлат тили, ҳуқуқ – мазмун, тил – шакл


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/73
Sana18.06.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1556091
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

маданияти ва нутқ маданияти, давлат тили, ҳуқуқ – мазмун, тил – шакл. 
 
Халқимиз фаровонлиги мақсадида давлатчилик ва қонунчилик янада 
ривожланиб бораётган бир пайтда «Юристнинг нутқ маданияти» фанининг 
ўқитилиши зарурлигини исботлаб ўтиришнинг ўзи ортиқчадир. Яъни нутқ 
мадниятини эгаллаш, маданий гапиришга интилиш, фикр маҳсулини матнга 
тўлақонли тушира олиш маҳорати барча касб эгаларининг, шунингдек, бўлажак 
юристларнинг ҳам иши ва орзуси бўлмоғи лозим. Бу шубҳасиз, бундан 
ташқари, ҳозирги кунда нутқ маданияти муаммосини кун тартибига ҳаётнинг 
ўзи қўймоқдаки, кишилик жамиятининг маданий-маърифийлигини бусиз 
тасаввур қилиш қийин. Шу сабабли нутқ маданияти, қонуний «нутқ эҳтиёжи» 
ҳаётий талабга айланиши аниқ. 
Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, нутқ маданияти мустақиллик 
туфайли вужудга келган ижтимоий-сиёсий вазият, маданий-маънавий турмуш 
талаб этаётган ҳаётий ҳодиса ҳамдир. Қолаверса, миллий ҳуқуқшунослик 
мактабини яратиш, ҳуқуқ маданиятини тарғиб қилиш ва ёшлар онгига 
сингдириш, уларни миллий мафкура ғоялари билан қуроллантириш, ҳуқуқий 
демократик 
жамият 
қуриш 
бевосита 
бўлғуси 
юрист-кадрларнинг 
саводхонлигига боғлиқ бўлиши табиийдир. Шундай экан, бўлғуси 
юристларнинг ихтисосликка оид барча фанлар қаторида «Юристнинг нутқ 
маданияти» фанини ҳам зарур даражада ўрганишини тақозо этади. Тил ёхуд 
нутқ юристнинг тафаккур юритиш, фикр баён қилиш қуролидир. Шунинг учун 
ҳам «Юристнинг нутқ маданияти» фанини бўлғуси юристлар чуқур ва 



атрофлича ўрганишлари давр талабидир. “Юристнинг нутқ маданияти” фани 
юридик олий ўқув юртларининг ўқув режасидан ўрин олган бўлиб, бўлажак 
юристларнинг муомала одоби, тилни ҳис этиш дидини тарбиялаш каби буюк 
ғояни ўз олдига бош мақсад қилиб қўяди ва қуйидаги вазифаларни белгилайди: 
1. Талабаларни юристнинг нутқ маданияти асосий тушунчалари, мақсади 
ва вазифалари билан таништириш.
2. Профессионал юридик нутқда тил воситаларидан мақсадга мувофиқ 
фойдаланишга ўргатиш. 
3. Талабаларнинг юридик ёзма нутқларини шакллантириш ва 
такомилаштириш.
4. Талабаларнинг юридик оғзаки нутқларини такомилаштириш.
5. Юридик терминларнинг ўзига хос хусусиятлари билан таништириш. 
6. Юридик терминлар олдига қўйилган талаб ва мезонлар тўғрисида 
кўникмалар ҳосил қилиш.
7. Юридик тил ва адабий тил меъёрлари ҳақида маълумот бериш ҳамда 
кўникмалар ҳосил қилиш. 
8. Юриспруденция тармоқларига оид ҳужжатлар тилини ўрганиш ва 
таҳлил қилиш асосида талабаларнинг ёзма ва оғзаки нутқларини 
такомиллаштириш. 
9. Давлат тилининг лексик-грамматик, имловий ҳамда талаффуз 
омилларидан вазият ва воқеийлик талабига кўра моҳирона фойдалана олиш 
қобилиятларини шакллантириш ва ўстириш. 
10. Матн тузиш тартиб-қоидаларини билиш; кодекслар, қонунлар, 
фармонлар, қарорлар ва уларнинг моддалари юзасидан оғзаки фикр юрита 
билиш; ёзма шарҳлар, изоҳлар, мулоҳазалар ёза олиш қобилиятини 
шакллантириш. 
11. Суд ҳукми, турли тергов ҳужжатлари матнини тузиш асосида 
талабаларнинг 
фикрлаш 
иқтидорини 
тарбиялаш 
ва 
салоҳиятини 
ривожлантириш. 
12. Юридик тилнинг қонуниятлари, сўз бойлиги ва грамматик қурилиши, 
адабий тил меъёрлари ва нутқ услублари ҳақида маълумот бериш ҳамда булар 
тўғрисида тушунчалар ҳосил қилиш. 
13. Пунктуация ва интонация, уларнинг ёзма ва оғзаки нутқни 
ифодалашдаги аҳамияти ҳақида, пунктуациянинг ёзма нутқ (матн 
грамматикаси) билан, интонациянинг эса оғзаки нутқ (матн оҳанги) билан 
алоқадорлиги ҳақида маълумот бериш: талабаларда имловий ва ишоравий 
саводхонлик масалалари ҳамда кўникмаларини ҳосил қилиш. 
14. Матн, матн турлари, уларнинг тузилиши (грамматикаси) ва матн 
ҳосил қилувчи воситалар ва омиллар ҳақида тушунча бериш. 
15. Нутқ маданиятининг лингвистик ва экстралингвистик омиллари 
ҳақида тушунча, малака ва кўникма ҳосил қилиш. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling