Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Download 194 Kb.
bet1/4
Sana02.11.2023
Hajmi194 Kb.
#1739201
  1   2   3   4
Bog'liq
Маҳаллада юридик клиника


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ
СУД, ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР ВА АДВОКАТУРА КАФЕДРАСИ



МАҲАЛЛА ЮРИДИК КЛИНИКАСИ”
ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАСИ

Т ОШКЕНТ – 2023
Маҳалла юридик клиникаси” инновацион лойиҳасининг умумий
ТАВСИФИ


Лойиҳанинг бош ғояси: маҳалла тузилмалари ва аҳолининг кундалик фаолиятида мавжуд муаммоларни манзилли ўрганиш, қонунчилик ва юридик воситалар ёрдамида ушбу муаммоларни ҳал қилиш механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш орқали аҳолини давлатдан розилигини таъминлашга кўмаклашиш.
Лойиҳанинг долзарблиги:
Жамиятнинг муҳим ижтимоий тузилмаси ҳисобланадиган маҳалла институтини ҳар томонлама ривожлантириш мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Маҳаллаларда қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг юридик таъминотининг янги ва самарали механизмларини ишлаб чиқиш бугунги кундаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Маҳалла институтини ривожлантириш борасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб, соҳага оид кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Шунинг билан бир қаторда аҳоли фаровонлигини янада мустаҳкамлаш, оилаларда ҳар томонлама муносиб турмуш шароитларини яратиш, пировард натижада халқнинг оғирини енгил қилишга қаратилган тизим жорий қилинди.
Аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва турмуш-тарзини яхшилашга оид кўплаб қонун ҳужжалари қабул қилинган бўлсада, ушбу қонун ҳужжатлари мазмунидан аҳолининг етарли даражада хабардор эмаслиги соҳага оид қонун ҳужжатларида белгиланган вазифалар, ҳуқуқ ва эркинликлар, имконият ва имтиёзларни тўла-тўкис рўёбга чиқаришда бир қатор қийинчиликларни вужудга келтирмоқда. Жойларда аҳолининг, айниқса эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ёки ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга оид қонун ҳужжатлари имкониятларидан лозим даражада фойдалана олиш кўникмаси мавжуд эмаслиги ислоҳотлардан кўзланган мақсадларга лозим даражада эришиш имконини бермаяпти.
Жойлардаги маҳалла тузилмалари ва фуқароларга бевосита ва мунтазам бепул юридик ёрдам кўрсатиш ёки юридик ёрдамга бўлган эҳтиёжни аниқлаш тизими мавжуд эмас. “Маҳалла юридик клиникаси” инновацион лойиҳаси маҳалла тузилмалари фаолиятида ва аҳолининг кундалик турмуш-тарзида вужудга келадиган муаммоларни бартараф этишни ҳуқуқий таъминлаш механизмини яратиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар имкониятидан фойдаланиш самарадорлигини оширишни назарда тутади.

Download 194 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling