Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги
Мавзу бўйича маълумотлар тўплаш, библиографияни тайёрлаш, адабиёт ва норматив материалларни ўрганиш
Download 1.09 Mb.
|
Давлат ва ҳуқуқ назарияси М К Нажимов, услубий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йиғилган материаллар таҳлили ва мавзу баёни.
Мавзу бўйича маълумотлар тўплаш, библиографияни тайёрлаш, адабиёт ва норматив материалларни ўрганиш. Курс ишининг муваффақиятли бажарилиши асосида мавзуга оид илмий маълумотларни йиғиш ётади. Одатда, фан бўйича ўқув дастурларида олий ўқув юрти кутубхонасида мавжуд бўлган асосий манбалар тавсия этилган бўлади. Манбалар доирасини кенгайтириш учун бошқа кутубхоналар имкониятларидан фойдаланиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Тегишли маълумотларни монографик адабиётлар ва турли журналлардан фойдали маълумотларни олиш мумкин. Жумладан, “Тошкент Давлат юридик институтининг Ахборотномаси”, “Ҳуқуқ ва бурч”, “Фуқаролик жамияти”, “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари”, “Ўзбекистонда ижтимоий фанлар” каби мамлакатимизда чоп этиладиган журналлар билан бир қаторда, МДҲ давлатларида нашр этиладиган юридик журналлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Адабиётлар рўйхатини тузиш ва танлаш учун олий ўқув юрти кутубхонасининг каталоги билан батафсил танишиб чиқиш керак. Адабиётлар билан ишлашда уларнинг курс иши мавзусига бевосита тегишлилигига, мавзуни очиш учун адабиётларнинг етарли даражада тўпланишига ва адабиётларнинг янгилигига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати энг муҳим монографик ишлар, ўқув қўлланмалар, норматив материаллар ва журнал мақолаларини ўз ичига олган бўлиши керак. Танланган адабиётлар бўйича илмий раҳбар билан маслаҳатлашгач, талаба зарур адабиётларни чуқур ўрганишга киришиши мумкин. Йиғилган материаллар таҳлили ва мавзу баёни. Тегишли адабиётлар танлаб олингач, курс ишини тайёрлаш жараёнидаги энг муҳим ва масъул босқич бошланади яъни бунда тегишли манбалар ўрганиб чиқилади ва уларнинг мазмуни қисқача ёзиб олинади. Ўрганилаётган масала ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш учун тегишли маъруза ёки дарсликнинг бўлимини ўқишдан тайёргарликни бошлаш керак. Монографик адабиётлардан кўчирма қилишдан олдин, уларни тўлиқ ўқиб чиқиш, муаллифнинг асосий фикрини тушуниб олиш, ўзидаги мавжуд иш режаси билан солиштириш, муҳим жойларини белгилаб қўйиш, кейин эса асосий ва иш учун аҳамиятли қоидаларни баён қилишга киришиш мумкин. Кафедра томонидан курс ишини ёзиш учун тавсия этилган манбалар рўйхати одатда, танланган мавзу бўйича турли фикрлар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда тузилган бўлади, шу сабабли ҳам бир ёки бир неча муаллифнинг асарларидаги (айниқса илмий раҳбар) ҳаволаларни келтириш билан диққатни четга тортиш керак эмас. Бунда эътиборни кўпроқ давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларига оид янги қарашларни ўзида акс эттирган журнал мақолаларини ўрганишга қаратиш керак. Олдинги давр адабиётларидан фойдаланиш турли муаллифларнинг муайян масала юзасидан турли позицияларини танқидий фикрлаш кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида тавсия этилади. Бунда собиқ Шўро иттифоқи даврида чоп этилган адабиётлардаги давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларига оид кўп масалалар ва категориялар мафкуравий нуқтаи назардан ишлаб чиқилганлиги ва сиёсий, мафкуравий конъюнктура билан боғлиқлигини эсдан чиқармаслик лозим. Турли мулоҳазаларни қиёслаш илмий иш бажаришнинг муқаррар шартидир. Шундай қилиб, курс ишини тайёрлаш жараёнида йиғилган илмий маълумотлар қўйилган масалага оид турли қарашларни, яъни илмий мунозаранинг муҳим элементларини акс эттириши керак. Маълумот йиғишда бадиий, публицистик адабиётлардан мисоллар келтиришга аҳамият бермаслик мумкин эмас. Булардан фойдаланиш талабанинг нафақат чуқур билимга ва берилган масалага қизиқишига, балки кенг дунёқарашга эга эканлигидан ҳам далолат беради. Курс ишида фойдаланиладиган манбалар тизимида норматив материалларнинг алоҳида ўринга эга эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиздир. Курс ишини тайёрлаш жараёнида талаба норматив актлар билан ишлаш қобилиятини кўрсатиши керак. Бунда талаба халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Републикаси Конституцияси, қонунлар, қонуности ҳужжатларига таянган ҳолда илмий фикрларини асослаши керак. Курс ишида қонунчиликка келтирилган ҳаволалар аниқ бўлиши ва актнинг тўлиқ номи, қабул қилинган санаси, қабул қилган органнинг номи кўрсатилган бўлиши лозим. Мавзу баёни муайян доирада бўлиши керак. Бунда, биринчидан, категориал аппарат аниқланади ва таҳлил жараёнида шунга таянилади, тадқиқот предмети аниқ ва равшан баён этилади. Масалан, сиёсий тизимда давлатнинг ўрни ва ролини кўриб чиқишда “сиёсий тизим” тушунчасига таъриф бериш лозим. Иккинчидан, масаланинг мазмуни ёритилиб, ўрганилаётган масаланинг назарий қоидалар ва категориялар тизимидаги ўрни ва моҳияти кўрсатилади. Учинчидан, курс ишида назарий қоидаларни сиёсий реаллик ва юридик амалиётдан мисоллар билан боғлаш муҳимдир. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling