Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги


-мавзу. Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш


Download 1.09 Mb.
bet15/123
Sana16.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1781289
TuriСеминар
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   123
Bog'liq
Давлат ва ҳуқуқ назарияси М К Нажимов, услубий

15-мавзу. Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш
Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш тушунчаси ва турлари. Субъектлар бўйича шарҳлаш турлари. Расмий ва норасмий шарҳлаш. Доктринал шарҳлаш. Норматив ва казуал, легал ва муаллифлик шарҳлар.
Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш усуллари: филологик (грамматик), мантиқий, тизимли, тарихий-сиёсий, максадли, махсус-юридик, функционал.
Ҳуқуқ нормаларини ҳажмига кўра шарҳлаш: айнан, кенгайтирилган ва чекланган. Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш актлари: тушунчаси, хусусияти, турлари. Расмий шарҳлаш актларининг юридик табиати ва аҳамияти.


16-мавзу. Юридик амалиёт
Юридик амалиёт тушунчаси. Юридик амалиёт таркиби, турлари ва функциялари. Ўзбекистон Республикасида юридик амалиётни ривожлантириш йўллари. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида юридик амалиётни такомиллаштириш масалалари.


17-мавзу. Ҳуқуқий ҳулқ-атвор. Ҳуқуқбузарлик ва юридик жавобгарлик
Ҳуқуқий хулқ-атвор: тушунчаси, турлари. Ўзбекистон Республикасида қонунга итоаткор шахсни шакллантириш масалалари.
Ҳуқуқбузарлик тушунчаси ва белгилари. Ҳуқуқбузарликнинг юридик таркиби. Ҳуқуқбузарлик субъекти ва объекти, субъектив ва объектив томони.
Ҳуқуқбузарлик турлари. Жиноят ва қилмиш. Ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий сабаблари. Уларни олдини олиш ва бартараф этиш йўллари ва воситалари.
Юридик жавобгарлик: тушунчаси, белгиси, турлари. Юридик жавобгарлик мақсади, функциялари ва принциплари. Юридик жавобгарликни истисно килувчи ҳолатлар. Ўзбекистон Республикасида юридик жавобгарликни либераллаштириш борасидаги суд-ҳуқуқий ислоҳотлар.
18-мавзу. Ҳуқуқий тартибга солиш механизми
Ҳуқуқий тартибга солиш механизми тушунчаси, унинг асосий элементлари. Ҳуқуқий воситалар: тушунчаси, белгилари, турлари. Ҳуқуқий тартибга солиш ва ҳуқуқий таъсир этиш (ахборот-психологик, тарбиявий, ижтимоий).
Ҳуқуқий тартибга солиш механизмида ҳуқуқий норма, ҳуқуқий муносабат, индивидуал актлар ва ҳуқуқий онг ўртасидаги муносабат.
Ҳуқуқий тартиблар: соҳалар ва соҳалараро, моддий ва процессуал, шартномавий ва қонуний, муддатли ва доимий. Мумкин қадар кўпроқ қулайлик бериш тартиби.
Ҳуқуқий рағбатлантириш: тушунчаси, хусусияти, функцияси ва турлари. Ҳуқуқий имтиёзлар: тушунчаси, хусусияти, функциялари, турлари.
Ҳуқуқий тартибга солишнинг самарадорлиги, унинг белгилари ва таъминланиш асослари. Ўзбекистонда демократлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш жараёнида ҳуқуқий тартибга солишнинг самарадорлигини ошириш йўллари.



Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling