Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги


-мавзу. Ижтимоий муносабатлар ва ҳуқуқ


Download 1.09 Mb.
bet13/123
Sana16.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1781289
TuriСеминар
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   123
Bog'liq
Давлат ва ҳуқуқ назарияси М К Нажимов, услубий

7-мавзу. Ижтимоий муносабатлар ва ҳуқуқ
Ижтимоий муносабатлар тушунчаси. Ижтимоий муносабатларни норматив тартибга солишнинг объектив зарурияти. Ижтимоий нормалар тизими: одат, диний, ахлоқ нормалари, жамоат ташкилотлари қоидалари ва бошқа ижтимоий нормалар.
Ижтимоий нормаларнинг умумий ва ўзига хос хусусиятлари. Ҳуқуқ-ижтимоий муносабатларни норматив тартибга солишнинг тури сифатида. Ҳуқуқ тушунчаси, моҳияти, белгилари ва принциплари. Ҳуқуқнинг функциялари. Ҳуқуқнинг моҳияти ҳақидаги назариялар: табиий-ҳуқуқ, норматив, психологик, тарихий-ҳуқуқ, синфий, ислом ҳуқуқ доктринаси. Ҳуқуқни тушунишга замонавий ёндашувлар. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида ҳуқуқнинг ижтимоий моҳияти ҳақида.

8-мавзу.Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият
Ҳуқуқий онг: тушунчаси, таркибий қисмлари. Ҳуқуқий онг – ҳуқуқни ривожлантириш, мустаҳкамлаш ва амал қилиш омили сифатида. Ҳуқуқий психология ва ҳуқуқий мафкура. Ҳуқуқий онгнинг турлари ва даражалари. Ҳуқуқий онгнинг функциялари. Ҳуқуқий маданият: тушунчаси, тузилиши, даражалари. Ҳуқуқий тарбия – ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг зарур шарти. Ҳуқуқий нигилизм ва ҳуқуқий идеализм. Ҳуқуқий нигилизмни бартараф қилиш муаммолари. Ўзбекистонда фуқаролар ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришда “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий Дастури”нинг аҳамияти. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият масалалари.


9-мавзу.Ҳуқуқ нормалари
Ҳуқуқ нормалари тушунчаси. Ҳуқуқий норманинг бошқа ижтимоий нормалардан фарқли белгилари. Ҳуқуқ нормасининг тузилиши: гипотеза, диспозиция ва санкция. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳуқуқ нормаларини баён этиш усуллари. Ҳуқуқ нормаларини турларга ажратиш асослари. Ҳуқуқ нормаларнинг турлари.


10-мавзу. Ҳуқуқ шакллари (манбалари)
Ҳуқуқ шакллари (манбалари) тушунчаси ва турлари. Ҳуқуқий одат – ҳуқуқнинг тарихий манбаси сифатида. Ҳуқуқий прецедент: тушунчаси, турлари. Норматив шартномалар - ҳуқуқнинг махсус манбаси сифатида. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат – ҳуқуқнинг манбаси. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг вақт, ҳудуд ва шахсларга нисбатан амал қилиши. Ислом ҳуқуқининг асосий манбалари: Қуръон, Сунна, Ижмоъ, Қиёс. Халқаро ҳуқуқ нормаларини миллий қонунчиликда имплементация қилиш. Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқнинг асосий манбалари.



Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling