16-мавзу. Юридик амалиёт
Мақсади: Юридик амалиёт тушунчаси, таркиби, турлари ва функцияларини ўрганиш.
Маърузалар
1. Юридик амалиёт тушунчаси
2. Юридик амалиётнинг таркиби
Рефератлар
1. Юридик амалиётнинг турлари
2. Юридик амалиётнинг функциялари
3.Ўзбекистон Республикасида юридик амалиётни ривожлантириш йўллари
Муҳокама учун саволлар
1. Юридик амалиётнинг ҳуқуқ тизимини такомиллаштиршдаги аҳамияти
2. Юридик амалиёт тушунчаси ва функциялари
3.И.А.Каримов асарларида юридик амалиётни такомиллаштириш масалалари
Мустақил иш учун вазифалар
Амалий машғулотга тайёргарлик кўриш жараёнида юқоридаги кўрсатилган саволлардан бирига адабиётлари кўрсатилган ҳолда ёзма жавоб тайёрлаш
Тест саволлари
1. Юридик амалиётга тўғри таъриф топинг?
А) ҳуқуқ субъектларнинг юридик нормалар (шарҳлаш, қўллаш ва шунга ўхшашлар) чиқариш бўйича фаолиятидир
B) ваколатли давлат органларининг қонун ҳужжатлари чиқариш бўйича тўпланган фаолиятидир
C) ваколатли субъектларнинг юридик нормалар (шарҳлаш, қўллаш ва шунга ўхшашлар) чиқариш бўйича ижтимоий-ҳуқуқий тажрибалар натижасида тўпланган фаолиятидир
D) ваколатли мансабдор шахсларнинг қонуности ҳужжатлари чиқариш бўйича ижтимоий-ҳуқуқий тажрибалар натижасида тўпланган фаолиятидир
E) ваколатли ҳуқуқ субъектларининг юридик нормалар шарҳлаш бўйича фаолиятидир
2. Юридик амалиётнинг таркибий қисмлари қайсилар?
А) юридик фаолият объектлари
B) юридик фаолият субъектлари
C) юридик фаолият иштирокчилари
D) A,B
E) A,B,C
3. Юридик амалиёт объектларига тўғри таърифни топинг нима?
А) юридик амалиёт объектларининг ҳаракатлари нимага қаратилган бўлса, ўша амалиёт объектлари ҳисобланади
B) юридик амалиёт субъектлари қандай ҳаракатлар содир этса, ўша амалиёт объектлари ҳисобланади
C) юридик амалиёт иштирокчиларининг юридик ҳаракатлари ва операциялари қачон содир этилса, ўша амалиёт объектлари ҳисобланади
D) юридик амалиёт субъектларининг ҳаракатлари ва операциялари қандай бажарилса, ўша амалиёт объектлари ҳисобланади
E) юридик амалиёт субъектлари ва иштирокчиларининг юридик ҳаракатлари ва операциялари нимага қаратилган бўлса, ўша амалиёт объектлари ҳисобланади
Do'stlaringiz bilan baham: |