15-мавзу. Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш
Мақсади: Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш тушунчаси, турлари ва усулларини ўрганиш.
Маърузалар
1. Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш-ҳуқуқ нормаларини қўллашнинг муҳим шарти
2. Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш турлари
3. Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш усуллари
Рефератлар
1. Ҳуқуқни шарҳлаш объектив зарурияти
2.Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан Конституция ва қонунларни шарҳлаш
3. Расмий шарҳлаш актларининг юридик табиати ва аҳамияти
Муҳокама учун саволлар
1. Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш тушунчаси ва аҳамияти
2. Ҳуқуқни шарҳлаш актлари
3. Доктринал шарҳлаш
4. Норматив ва казуал шарҳлаш
Мустақил иш учун вазифалар
Амалий машғулотга тайёргарлик кўриш жараёнида юқоридаги кўрсатилган саволлардан бирига адабиётлари кўрсатилган ҳолда ёзма жавоб тайёрлаш
Тест саволлари
Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш қайси муҳим масалани ўз ичига олади?
А) татбиқ этиладиган ҳуқуқий нормаларни шарҳловчи субъектларни аниқлаш
В) татбиқ қилинадиган ҳуқуқий нормаларнинг мазмунини аниқлаш
С) татбиқ этилаётган нормаларни ҳажми бўйича шарҳлаш
D) барча жавоблар тўғри
Е) татбиқ этилаётган нормаларнинг юридик кучига кўра шарҳлаш
Мантиқий усулда шарҳлаш - бу:
А) тўғри жавоб берилмаган
В) бу қўлланиладиган ҳуқуқий норма мазмунини, унинг грамматик - филология, тил қоидаларига асосан таҳлил қилиб бериш
С) татбиқ этиладиган ҳуқуқий норманинг мазмунини, мантиқ фанининг қонуниятларига асосан аниқлаш
D) ҳуқуқий норма қайси тарихий шароитда, қандай орган томонидан, қандай мақсадда чиқарилганлигини аниқлаш
Е) хуқуқий норманинг мазмунини бошқа ҳуқуқий нормалар билан солиштириб, унинг тегишли ҳуқуқ соҳаси тизимидаги ўрнини аниқлаш
Do'stlaringiz bilan baham: |