Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги
Курс ишини ёзиш бўйича услубий кўрсатмалар
Download 1.09 Mb.
|
Давлат ва ҳуқуқ назарияси М К Нажимов, услубий
Курс ишини ёзиш бўйича услубий кўрсатмалар
Курс иши талабаларнинг илмий адабиётлар ва норматив материалларни мустақил ўрганишининг муҳим шаклларидан биридир. Курс иши талабаларга ўз билимларини тўлдиришга, илмий ва ҳуқуқий ахборот оқимидан яхши хабардор бўлишга, ижтимоий ҳодиса ва жараёнларни тўғри баҳолашга ёрдам беради. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фани бўйича курс ишини бажариш талабаларда илмий адабиётлар, норматив материаллар (айниқса Ўзбекистон Республикаси Конституцияси моддаларини), монографиялар мазмунини мантиқий таҳлил қилиш кўникмаларини ҳосил қилади, назарий қоидаларни тўғри тушунтириб бериш ва таърифлаб бериш қобилиятини шакллантиришга, ҳуқуқий терминологияни ўзлаштиришга ёрдам беради, шунингдек, амалий тавсия ва таклифларни билдириш имконияти ва муайян масала бўйича мустақил хулоса қилишга имкон туғдиради. Бу бўлажак юрист учун муҳим аҳамият касб этади. Таълим олишнинг бу шакли олий ўқув юрти дастурини чуқур ва мустаҳкам эгаллашга йўналтирилган. Бундан ташқари, курс иши ўқитувчилар томонидан талабалар билимини назорат қилиш шаклларидан бири бўлиб, бу талабаларнинг мустақил ишлаши қай даражада муваффақиятли эканини ва уларнинг ўрганилаётган предметга нисбатан муносабатини аниқлашга имкон беради. Давлат ва ҳуқуқ назарияси бўйича курс иши талаба учун биринчи илмий тадқиқот тажрибаси ҳисобланиб, у кетма-кет келувчи босқичлардан иборат режалаштирилган иш жараёнидир. Курс иши ёзишнинг бутун жараёнини шартли равишда қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин: мавзуни танлаш, илмий раҳбардан (ўқитувчидан) маслаҳат олиш ва ишнинг дастлабки режасини тузиш; тадқиқот мавзусига доир илмий маълумот йиғиш ва адабиётларни ўрганиш; масаланинг таркибий қисмлари таҳлили, мавзу баёни; курс ишини расмийлаштириш, кафедрада рўйхатдан ўтказиш ва уни тақриз учун тақдим этиш; тақриз билан ишлаш ва кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш; курс ишини ҳимоя қилиш. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling