11-мавзу. Ҳуқуқ ижодкорлиги
Ҳуқуқ ижодкорлиги тушунчаси ва турлари. Ҳуқуқ ижодкорлиги – ҳуқуқ яратишнинг мураккаб жараёни сифатида.
Қонун ижодкорлиги жараёни: тушунчаси, принциплари ва босқичлари. Ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнида юридик техниканинг роли. Ўзбекистонда икки палатали парламент шароитида қонун ижодкорлиги.
12-мавзу. Ҳуқуқ тизими
Ҳуқуқ тизими: тушунчаси ва тузилиши.
Ҳуқуқ тизимини соҳаларга ажратиш асослари. Ҳуқуқ соҳаси ва ҳуқуқ институти тушунчалари. Моддий ва процессуал ҳуқуқ. Ҳуқуқ тизимини хусусий ва оммавий ҳуқуққа ажратиш. Ўзбекистон ҳуқуқ тизими асосий соҳаларининг тавсифи.
Ўзбекистонда миллий ҳуқуқ тизимини шакллантириш масалалари. Ҳуқуқ тизими ва қонунчилик тизими. Қонунчиликни тизимлаштириш: тушунчаси ва турлари.
13-мавзу. Ҳуқуқий муносабатлар
Ҳуқуқий муносабат: тушунчаси, белгилари ва турлари. Ҳуқуқий муносабатларнинг юзага келиш асослари. Ҳуқуқий муносабат таркиби: субъект, объект, объектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятлар (ҳуқуқий муносабатлар мазмуни). Ҳуқуқ субъектлари тушунчаси ва турлари. Индивидуал ва жамоа субъектлар. Жисмоний ва юридик шахслар. Давлат-ҳуқуқ субъекти сифатида. Ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати. Муомала лаёқатини чеклаш. Ҳуқуқдорлик.
Ҳуқуқий муносабат объектлари: тушунчаси ва турлари. Субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятлар.
Юридик факт: тушунчаси ва турлари. Ҳуқуқдаги презумпциялар ва фикциялар.
14-мавзу. Ҳуқуқни амалга ошириш
Ҳуқуқни амалга ошириш тушунчаси. Ҳуқуқни амалга ошириш шакллари: риоя этиш, ижро этиш, фойдаланиш ва қўллаш. Ҳуқуқ нормасини қўллаш - ҳуқуқни амалга оширишнинг муҳим шакли сифатида.
Ҳуқуқ нормаларини қўллаш жараёни босқичлари. Ҳуқуқни қўллаш актлари: тушунчаси, хусусияти ва турлари.
Ҳуқуқни қўллаш актларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фарқлари. Ҳуқуқдаги «бўшлиқлар» ва уларни бартараф қилиш йўллари.
Ҳуқуқ аналогияси ва қонун аналогияси.
Юридик коллизиялар ва уларни ҳал этиш усуллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |