Муҳокама учун саволлар
Ҳуқуқий онг тушунчаси, таркибий тузилиши ва турлари
Ҳуқуқий онг – ҳуқуқни ривожлантириш, мустаҳкамлаш ва амал қилиш омили сифатида
Ҳуқуқий тарбия – ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг зарур шарти
Ўзбекистонда фуқаролар ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришда “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий Дастури”нинг аҳамияти
Мустақил иш учун вазифалар
Амалий машғулотга тайёргарлик кўриш жараёнида юқоридаги кўрсатилган саволлардан бирига адабиётлари кўрсатилган ҳолда ёзма жавоб тайёрлаш
Тест саволлари
Ҳуқуқ ва унинг ҳаётда амалга ошиши тўғрисидаги кишиларнинг тасаввурлари ва ҳисларини ифодаловчи ижтимоий онгнинг бир шакли - бу ....
А) ҳуқуқий онг
В) аҳлоқий онг
C) сиёсий онг
D) эстетик онг
Е) диний онг
Қуйидагиларнинг қайси бири ҳуқуқий онгнинг белгиси эмас?
А) ҳуқуқий онгда ҳуқуқ билан боғлиқ бўлган жамият ҳаётий ходисаларнинг ифодаланиши
В) ҳуқуқий онгда юридик тушунчалар ва категориялар воситаси билан ходисаларнинг ифодаланиши
С) Давлат томонидан расмий мустаҳкамланганлик
D) Ижтимоий онгнинг бир шакли
Е) Ҳуқуқий онгдаги ворислик
Ҳуқуқий маданият даражасига қараб ҳуқуқий онг қайси турларга бўлинади?
А) илмий, оддий-кундалик, касбий
В) ижтимоий, шахсий, бадиий
С) индивидуал, оммавий, ёшлар
D) ҳуқуқий, назарий, эстетик
Е) шахсий, гуруҳий, профессионал
Қуйидаги келтирилган кетма-кетликнинг қайси бири тўғри ифодаланган?
А) ҳуқуқий онг, ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий маданият
В) ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият
С) ҳуқуқий маданият. ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий онг
D) ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий тарбия
Е) тўғри жавоб берилмаган
Do'stlaringiz bilan baham: |