18-мавзу. Ҳуқуқий тартибга солиш механизми
Мақсади: Ҳуқуқий тартибга солиш механизми категориясини, унинг элементлари ва босқичларини ҳамда услублари ва типларини ўрганиш.
Маърузалар
1. Ҳуқуқий тартибга солиш механизми элементлари
2. Ҳуқуқий тартибга солиш механизми босқичлари
3. Ҳуқуқий тартибга солиш типлари
Рефератлар
1. Ҳуқуқий тартибга солиш ва ҳуқуқий таъсир этиш
2. Ҳуқуқий тартибга солиш методлари
3. Ҳуқуқий тартибга солиш самарадорлиги
4.Ўзбекистонда демократлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш жараёнида ҳуқуқий тартибга солишнинг самарадорлигини ошириш йўллари
Муҳокама учун саволлар
Ҳуқуқий тартибга солиш механизми тушунчаси
Ҳуқуқий тартибга солиш механизмининг тузилиши
Ҳуқуқий рағбатлантириш: тушунчаси, хусусияти, функцияси ва турлари
Ҳуқуқий имтиёзлар: тушунчаси, хусусияти, функциялари, турлари
Ҳуқуқий тартиблар: соҳалар ва соҳалараро, моддий ва процессуал, шартномавий ва қонуний, муддатли ва доимий
Мустақил иш учун вазифалар
Амалий машғулотга тайёргарлик кўриш жараёнида юқоридаги кўрсатилган саволлардан бирига адабиётлари кўрсатилган ҳолда ёзма жавоб тайёрлаш
Тест саволлари
Ҳуқуқий тартибга солиш методи нима?
А) ҳуқуқий муносабатларнинг характерли белгилари
В) ҳуқуқий муносабатларнинг моҳиятини англатувчи элементлар
С) юридик нормаларнинг ижтимоий муносабатларга таъсир этиш усули
D) тартибга солинувчи ижтимоий муносабатлар мазмуни
Е) тўғри жавоб берилмаган
Қуйидагилардан қайси бири ҳуқуқий тартибга солиш жараёнининг муҳим унсури ҳисобланади?
А) барча жавоблар тўғри
В) юридик фактлар
С) ҳуқуқий муносабатлар
D) позитив ҳуқуқ
Е) табиий ҳуқуқ
Do'stlaringiz bilan baham: |