Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
27-масала Вояга етмаган, 16 ѐшли Ш. ўртоқлари билан темир йўлда ҳаракатланиб келаѐтган поездлар ойнасига қарата тош отиб, уларни синдиришни одат қилиб олган эди. Шундай кунларнинг бирида вояга етмаган Ш. ҳаракатланиб келаѐтган поезд ойнасига тош отганида, тош поезднинг устидан ўтиб, темир йўлнинг нариги томонида кетаѐтган фуқаро Ж.нинг бошига теккан. Фуқаро Ж. ушбу тан жароҳати натижасида шифохонада вафот этади. – Вояга етмаган Ш.нинг қилмишини квалификация қилинг. – Вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлашнинг ўзига хос ҳусусиятларини айтиб беринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 28-масала 17 ѐшли К. ва 13 ѐшли А.лар уйига қайтаѐтиб, ѐши тахминан 15 ѐшларда бўлган номаълум қизни учратиб қолишди. Улар шу заҳоти тил бириктириб, қизнинг орқасидан пойлаб, ҳеч ким йўқ жойга келганида К. қизни ўлдириш билан қўрқитиб, жинсий эҳтиѐжини ғайритабиий усулда қондирди. А. қизнинг қочиб кетмаслиги ва овозини чиқармаслиги учун унинг қўлини ушлаб, оғзини бекитиб турган. – мазкур ҳолатда жиноятда иштирокчилик мавжудми? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 29-масала 15 ѐшли фуқаро С. Г.га «опагинам, тез кунларда пластигингиздаги пулни нақд пулга алмаштириб бераман», – деб, унинг 4 миллион 954 минг сўм маблағи бўлган пластигини олиб, ғойиб бўлган. – ЖКнинг жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахсларга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 30-масала Судья Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг учинчи қисми ―а‖ банди билан судланаѐтган вояга етмаган Ш.нинг жиноят ишини кўриш жараѐнида судланувчининг ҳимоячидан воз кечганлигини инобатга олиб, суд мажлисини ҳимоячи иштирокисиз олиб борган. – Судья томонидан судланувчининг ҳимоячидан воз кечганлик ҳолати тўғри ҳал этилганми? 122 – Вояга етмаганларнинг жиноят ишларини судда кўришнинг ўзига хос ҳусусиятлари нималардан иборат? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling