Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

34-масала 
Вояга етмаганларга жазо тайинлаш пайтида ЖК 54-моддасида назарда 
тутилган ҳолатлардан ташқари, суд томонидан аниқланадиган ва 
баҳоланадиган ҳолатларга нималар киради? 
1) вояга етмаганнинг ривожланиш даражаси; 
2) вояга етмаганнинг турмуш шароити ва тарбияси; 
3) вояга етмаганнинг тарбияси, соғлиғи (жумладан, руҳий ривожланиш 
даражаси); 
4) жиноятни содир этиш мотивлари; 
5) катта ѐшдаги шахсларнинг вояга етмаганнинг хулқ-атворига салбий 
таъсири ҳақидаги маълумотлар; 
6) вояга етмаганнинг шахсига таъсир қилувчи бошқа ҳолатлар;
7) юқоридагиларнинг барчаси аниқланиши ва баҳоланиши лозим. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
35-масала 
Ўн саккиз ѐшга тўлгунга қадар ўғирлик жиноятини содир этган К. иши 
судда кўрилаѐтган вақтда вояга етган. 
– айтингчи, К.га нисбатан тайинланаѐтган жазо муддати ѐки миқдори 
ЖК қайси моддаларига мувофиқ белгиланади? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
36-масала 
Вояга етмай туриб толончилик жиноятини содир этган Д.га жиноятлар 
мажмуи ѐки бир неча ҳукм юзасидан узил-кесил жарима жазоларини 
тайинлашда унинг миқдори қанчани ташкил этади? 
1) энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан ўн бараваригача 
миқдорда; 
2) энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан йигирма бараваригача 
миқдорда; 
3) вояга етмаганларга жарима жазоси қулланилмайди.
– қонунга мувофиқ жазо тариқасида тайинланган жаримани ўн саккиз 
ѐшга тўлмаган маҳкум неча ой мобайнида ихтиѐрий равишда тўлаши лозим? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
37-масала 
Вояга етмай туриб 15 ѐшда оғир жиноятни содир этган Н.га озодликдан 
маҳрум қилиш жазосини тайинлашда унинг муддати қанчани ташкил этади? 
1) олти йил; 
2) ўн йил; 


124 
3) ўн беш йил. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling