– суднинг ҳал қилув қарори қонуний асосга эгами?
22-масала
Суд вояга етмаган М.га ЖК 166-модда 1 қисм, 164-модда 1 қисм, 97-
модда 2-қисм ―а‖ бандида назарда тутилган жиноятлари учун 15 йил 7 ойга
озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
– суд жиноятлар мажмуи тариқасида жазо тайинлаш қоидаларига амал
қилганми?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
23-масала
Суд вояга етмаган 16 ѐшли Л.га содир этган жинояти натижасида
етказилган энг кам ойлик иш ҳақининг 12 баравари миқдоридаги зарарни ўз
маблағи ҳисобидан бартараф этиш мажбурлов чорасини қўллади.
– суд Л.га нисбатан мажбурлов чорасини тўғри қўллаганми?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
24-масала
Суд вояга етмаган 17 ѐшли П.га содир этган жинояти натижасида
етказилган энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдоридаги зарарни ўз
маблағи ҳисобидан бартараф этиш мажбурлов чорасини қўллади.
– суднинг қарори тўғри қўлланилганми?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
25-масала
Суд ЖКнинг 164-моддаси 2-қисм ―в‖ бандида назарда тутилган
жиноятни содир этган вояга етмаган Т.ни махсус ўқув-тарбия муассасига
жойлаштириш тўғрисидаги мажбурлов чорасини қўллади.
– суднинг қарори тўғрими?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
26-масала
16 ѐшли М. В.ни қайирма пичоқ билан қўрқитиб, унинг кроссовкасини
ечиб олмоқчи бўлди, аммо В. ундан қочиб кета олди.
Шу куни вояга етмаган М. Д.ни ҳам қайирма пичоқ билан қўрқитиб,
унинг курткасини ечиб олди.
– Вояга етмаган М.нинг қилмишини квалификация қилинг.
– М.га нисбатан қандай жазо турлари қўлланиши мумкин?
121
Do'stlaringiz bilan baham: |