Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
2-масала
Жиззахнинг «Желлиғулли» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро 
марихуана истеъмол қилгани учун судланди. Бу ҳақда Жиззах шаҳар 
ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 
Шаҳар прокурорининг катта ѐрдамчиси Г.Ҳ.нинг маълум қилишича, 
«суд унинг гиѐҳванд моддаларга тобе бўлиб қолганини ҳисобга олиб, 
мажбурий даволашни тайин этиб, бир йил озодликдан маҳрум қилиш ҳақида 
ҳукм чиқарган». 
Айни вақтда, гиѐҳванд шахс суд мажлиси давомида марихуанани 
Дўстлик туманидаги «Мевазор» қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат 
қилувчи шахсдан сотиб олганини маълум қилган. 
Қамалган гиѐҳванднинг тўрт нафар, марихуана сотган шахснинг эса уч 
нафар фарзанди бор. 
– ЖКнинг тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг асослари ва 
уларни тайинлашга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий 
баҳо беринг? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
3-масала
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни ―Қадамжой – автомобиль йўли‖ ўтиш 
пунктида божхона хизмати ходимлари томонидан контрабанда юк – Тянь-
Шань қорақарағайларини олиб кетаѐтган алкоголизм касаллигига йўлиққан 
Ўзбекистон фуқароси А. ушланди. 
Ўзбекистон фуқароси А. бошқарувидаги ―КамАЗ‖ автомашинасига 176 
дона Тянь-Шань қорақарағайлари юкланган бўлиб, қоидабузар бу юкни 
Ўзбекистонга олиб ўтмоқчи бўлган. 
Контрабанда юкнинг қиймати 2,5 миллион сўмга баҳоланди. 
– ЖКнинг тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг асослари ва 
уларни тайинлашга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий 
баҳо беринг? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
4-масала 
Кечки пайт Тошкент вилояти Янгийўл туманидан бўлган шахс шаҳарга 
бориш учун Matiz русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтирди. 


130 
Машина Халқобод қишлоғига келганида кутилмаган ҳолат юз берган – 
автомобиль ҳайдовчиси гиѐвандлик касаллигига йўлиққан А. янгийўллик 
шахсга пичоқ ўқталиб, унинг уяли телефони ҳамда 345 минг сўм пулини 
тортиб олган, йўловчини машинадан тушириб, воқеа жойидан яширинган. 
– ЖКнинг тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг асослари ва 
уларни тайинлашга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий 
баҳо беринг? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling