Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
9-масала ―Тошкент-Москва‖ йўловчи поезди билан юртимиздан чиқиб кетаѐтган қаршилик гиѐвандлик касаллигига йўлиққан Д. амалдаги тартибларга мувофиқ, холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда, кийимлари остидан 12 минг АҚШ доллари ҳамда 20 минг Россия рублини белига боғлаб олгани аниқланди. – ЖКнинг тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг асослари ва уларни тайинлашга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 10-масала 25 август куни Самақанд вилояти Пастдарғом тумани ички ишлар бўлимининг ѐнғин қисмига Тошкент кўчасидаги уйда ѐнғин бўлаѐтгани ҳақида телефон орқали хабар берилган. Ёнғин зудлик билан етиб келган ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилгач, уй хоналаридан бирида устига бир нечта кўрпача ѐпиб қўйилган эркак киши жасади топилган. Аниқланишича, ҳалок бўлган шахс уйнинг эгаси – 1945 йилда туғилган О.Н. бўлиб, у Самарқанддаги олий таълим муассасаларидан бирида дарс берган. Оиласи билан Самарқанд шаҳрида яшаган О.Н. дам олиш кунларини ота-онасидан мерос бўлиб қолган Пастдарғом туманидаги уйда ўтказган. Марҳумнинг алоқаларини ўрганиб чиқиш натижасида воқеа содир бўлган куни ўқитувчининг уйига рафиқасининг 1994 йилда туғилган гиѐвандлик касаллигига йўлиққан Д. исмли жияни ташриф буюргани маълум бўлди. Шу боис айнан Д. мазкур жиноий ишда асосий гумондор шахсга айланиб, қўлга олинди. Гумондор сўзларига кўра, у кечки овқатни поччаси билан истеъмол қилишга келишиб, уникига ташриф буюрган. Иккови ҳам анчагина спиртли ичимлик ичган ва икки ўртада жанжал юзага келган. Оғзаки тортишувдан сўнг, жиянининг бир неча бор берган зарбаси натижасида ўқитувчи йиқилиб, 132 нафас олишдан тўхтаган. Д. одам ўлдириб қўйганини тушуниб, унинг устига кўрпачалар ѐпган ва керосин қуйиб, уйни ѐқиб юборган. Шундан сўнг, жиноятчи уйдан югуриб чиқиб, девордан ошиб ўтган. – ЖКнинг тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг асослари ва уларни тайинлашга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling