Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
14-масала Гиѐҳвандлик касаллигига йўлиққан Б. йўл четида турган автомобиль ойнасини синдирган ва салондаги бешта пластик карточка, машина эгасининг фуқаролик паспорти, иккита уяли алоқа воситаси, парфюмерия маҳсулоти ва 250 АҚШ доллари миқдоридаги пулни ўғирлаган. – ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 15-масала 2013 йилнинг март ойида ўз жиноий мақсадлари йўлида юрган гиѐвандлик касаллигига йўлиққан Сурхон А. ва О.А. бухоролик Б.С. билан танишиб, ундан героин топиб беришини илтимос қилган. Муқаддам бир неча марта судланганига қарамай, Б.С. Самарқанд вилояти Ургут тумани Жарқишлоқ ва Мўминобод қишлоқлари кесишмасида айтилган буюртмани етказиб берган. Опа-укалар гиѐҳванд моддани 3 миллион 600 минг сўмга сотиб олган. Савдогарлар наркотик моддани Бухоро шаҳрида Э. Н.га 4 миллион 800 минг сўмга сотган. Шундай қилиб, улар Самарқанд билан Бухоро ўртасида воситачиликни йўлга қўйган. И.С. ҳам бу тармоқда фаол иштирок этган. Орадан кўп вақт ўтмай жиноятчиларнинг кирдикорлари фош этилган. Улар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари 134 билан айбдор деб топилган. И.С. 11 йил, С.А. 10 йил, О.А. етти йил, Э. Н. саккиз йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. – ЖКнинг тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг асослари ва уларни тайинлашга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 16-масала Гиѐвандлик касаллигига йўлиққан А. йўл четида турган автомобиль ойнасини синдирган ва салондаги бешта пластик карточка, машина эгасининг фуқаролик паспорти, иккита уяли алоқа воситаси, парфюмерия маҳсулоти ва 250 АҚШ доллари миқдоридаги пулни ўғирлаган. – ЖКнинг тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг асослари ва уларни тайинлашга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling