Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
28-масала 
Фуқаро Д. фуқаро В.нинг меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган 
муддатга йўқолишига сабаб бўлмаган енгил шикаст етказган. 
– айбдор Д.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий бахо беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
29-масала 
Маълумки, объектив томондан қийнаш жинояти (ЖК 110-модда), 
биринчидан, муттасил равишда дўппослаш, иккинчидан, ҳуқуққа хилоф 
равишда жисмоний оғриқ берувчи қийнаш хусусиятига эга бўлган бошқача 
зўравонлик ҳаракатларида ифодаланади.
– Мазкур модда бўйича квалификация қилиш учун, ЖК 110-моддаси 
диспозициясида назарда тутилган шартларни келтиринг; 
– Қайси ҳолатларда қийнаш жиноятини содир этган шахснинг 
харакатлари Жиноят кодекси 104 ѐки 105-моддаси билан квалификация 
қилинади ва унда қилмишни Жиноят кодекси 110-моддаси билан қўшимча 
квалификация қилиш талаб этилмайди? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
30-масала 
Фуқаро Т. жабрланувчи Р.нинг баданига енгил шикаст етказди. Бироқ 
бундай зарбадан сўнг Р. йиқилиб унинг баданига оғир шикаст етказилди. 
– айбдор Т.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий бахо беринг; 
– айбдор Т.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий бахо беришда объектив ва 
субъектив белгиларни ѐритинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
31-масала 
Вояга етган фуқаро Қ. хазиллашиб дазмол билан жабрланувчи Э.нинг 
баданига ўртача оғир шикаст етказди. 
– айбдор Қ.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий бахо беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
 


149 
32-масала 
Фуқаро Л. ўзида таносил касаллиги мавжудлигини билмаган ҳолда 
фуқаро З. билан жинсий алоқага киради.
Натижада З. таносил касаллигига дучор бўлади. 
– фуқаро Л.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий бахо беринг. 
– жабрланувчини таносил касаллигини юқтириш учун розилик 
берганлиги шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш учун асос 
бўладими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling