Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
38-масала 
Маст холатда К. уларнинг хонадонига мехмонга келган Н.нинг 
номусига тегмоқчи бўлган. Зурлик билан жинсий алоқага киришган К.га 
унинг турмуш ўртоғи Х. куч ишлатиб кўмаклашган.

айбдорларнинг ҳаракатларини ЖКнинг тегишли моддаларига кўра 
квалификация қилинг.
– 
Жиноят қонунига кўра, номусга тегиш жиноятида иштирокчиликда 
қатнашаѐтган шахс аѐл жинсига ҳам мансуб бўлиши мумкинми? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорига асосланиб беринг. 
 
39-масала 
Вояга етган С. вояга етмаган И.ни ўғриликка жалб қилган. Лекин С. 
И.нинг вояга етмаганлигини билмаган. 
– 
Бундай ҳолларда, айбдорнинг ҳаракатлари ЖКнинг қайси моддаларига 
кўра квалификация қилиниши керак?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорига асосланиб беринг. 
 
40-масала 
Фуқаро Г. унга олдиндан таниш бўлмаган фуқаро Е. билан танишиб, у 
билан жинсий алоқага кирди. Жинсий алоқага киргандан сўнг Е. ѐши 15да 
эканлигини айтди.
– 
Бундай ҳолларда, фуқаро Г.нинг ҳаракатига баҳо беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорига асосланиб беринг. 
 
41-масала 
Наманган шаҳри педагогика коллежи талабаси, расман турмуш қурмаган 
Ф.Ҳ. номаълум шахсдан кўрган ўғил фарзандини қасддан ўлдирган, яъни 
тириклайин ҳожатхонага ташлаб юборган. 


151 
Ф. кўпинча уйда ѐлғиз қолган. Ўзининг айтишича, номусини ўз уйида 
йўқотган. Лекин тергов давомида у айбдор санаган йигитнинг айби 
исботланмади. 
– ЖКнинг ҳаѐтга қарши жиноятларга доир нормаларининг таҳлили 
асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling