Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
61-масала Фуқаро Н. «Nexia» русумли автомашинасини йўл ҳаракати қоидалоарини бузиб 120 км/с тезликда бошқариб кетаѐтганда йўлда бир тўда одамлар автомашинани тўхтатишди ва Н.га бир шахсни тан жарохати олганлиги уни зудлик билан касалхонага олиб боришлигини айтишди. Н. тан жарохати олган шахсни хамма жойи қонга беланиб ѐтганлигини кўриб машинага ўтказмасдан ѐрдам бермасдан кетиб қолди. Касалхонага кеч олиб борилганлиги сабабли тан жарохати олган шахс вофот этди. – мазкур холат юзасидан Н.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг. 62-масала Марказий касалхонада хамшира бўлиб ишловчи Н. касалхонага навбатчи бўлиб тушди. Н. навбатчиликга тўйдан чарчаган холда келганлиги учун беморларнинг бирига қилиниши зарур бўлган муолажани ухлаб қолганлиги сабабли қилмаганлиги натижасида бемор С.га оғир шикаст етди. – мазкур холат юзасидан Н.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг. 63-масала Фуқаро Б. нинг турмуш ўртоғи О.нинг ҳомиладор бўлди. О.нинг фарзандлари уч нафар бўлганлиги учун турмуш ўртоғи Б.нинг қаршилигига қарамасдан сунъий равишда хомиласини туширди. Ушбу воқеадан хабар 158 топган Б. жахли чиқиб О.га нисбатан қонуний чора кўриш учун ИИБга ариза билан мурожат қилди. – мазкур холат юзасидан шахсларнинг ҳаракатларини квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 64-масала Шифокор акушер бўлиб ишловчи Ч.ни уйига қўшниси Х. чиқиб, хомиладор турмуш ўртоғини тоби қочиб қолганлигини ва ѐрдам беришини сўради. Ч. қўшнисини Х.ни уйига чиқиб уни турмуш ўртоғи хомиладор С.ни текшириб кўрди. С.ни соғлиғи жуда ѐмон даражадалигини касалхонага етиб боролмаслини, шу сабабли хозироқ хомиласини олиш кераклигини маълум қилди. Х. турмуш ўртоғини хаѐтини сақлаб қолиш кераклигини ўйлаб Ч.дан илтимос қилди. Шифокор Ч. қўшниси С.ни хомиласини сунъий равишда туширди. – мазкур холат юзасидан шахсларнинг ҳаракатларини квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling