Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
55-масала
Фуқаро Б. ни жазманининг ҳомиладорлигини билиб қолиб, унга аборт 
қилдиришни таклиф қилди ва рад жавобини олди. Туғиладиган боладан 
қутулиш мақсадида, Б. туғириқхонада шифокор бўлиб ишловчи таниши 
Қ.нинг маслаҳатига кўра ўйнаши касал бўлган пайтда унга ҳомиладорлар 
учун тақиқланган дорини бeрди. Бунинг натижасида жабрланувчининг 
ҳомиласи тушди. 
– мазкур холат юзасидан шахсларнинг ҳаракатларини квалификация 
қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
56-масала 
Фуқаро Н. «Nexia» русумли автомашинасини йўл ҳаракати 
қоидалоарининг барча талабларига амал қилган холда бошқариб кетаѐтганда 
йўлда кетаѐтган пиѐда Р.ни уриб юборди.


156 
Ушбу воқеадан саросимага тушган ҳайдовчи Н. пиѐда Р.га ҳеч қандай 
ѐрдам кўрсатмасдан воқeа жойидан кетиб қолди.
Пиѐда олган тан жарохатлдар натижасида касалхонада вафот этди.
– мазкур холат юзасидан Н.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
57-масала
Фуқаро Н. муқаддам икки маротаба яъни биринчи маротаба унча оғир 
бўлмаган иккинчи маротаба оғир жиноятни содир этиб судланиб жазосини 
ўтаб чиққан. 
Кунларнинг бирида Н. билан унинг қўшниси Ф. орасида ўзаро 
келишмовчилик юзага келди. Ушбу келишмовчиликка бархам бериш 
мақсадида Н. уйдаги катта ханжарини олиб чиқиб қўшниси Ф.га ўқталаиб 
агар яна товуши чиқадиган бўлса ушбу ханжарни қорнига тиқиб ичаг 
чавоғини суғуриб олишини маълум қилди.
Ф. кўп йиллар харбий бўлиб ишлагани учун Н.нинг қўрқитишларидан 
умуман қўрқмасдан унга самбо усулини қўллаб ерга йиқитди ва уйига кириб 
кетди.
– мазкур холат юзасидан Н.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling