Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
65-масала 
Фуқаро Д. исмли эркак жинсидаги шахс кечқурун соат 22-00 ларда 
ишдан қайтиб келаѐтган вояга етмаган Е. исмли қизни номусига тегиш 
мақсадида унга ташланди ва унинг кийимларини йиртиб уни ялонғоч қилиб, 
ўзи хам кийимини ечаѐтган вақтда шу атрофда юрган одамларни 
товушларини эшитиб қолди ва воқеа жойидан қочиб кетди.
Ушбу холат юзасидан терговчи Я. фуқаро Д.га нисбатан Ўзбекистон 
Республикаси ЖК 128-моддаси 1-қисми билан жиноят ишини қўзғатган. 
– Терговчи Я.нинг ҳаракатлари тўғрими. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
66-масала
Фуқаро Қ. исмли эркак жинсидаги шахс тунги 23-30 ларда қоронғу 
кўчаларнингн бирида пиѐда кетаѐтиб, қаршисидан унга нотаниш бўлган 
Ж.исмли аѐл жинсидаги шахсга кўзи тушди.
Шу вақтда Қ.ни хаѐли бузулиб Ж.ни номусига тегиш нияти пайдо бўлди 
ва ўзини ѐвуз ниятини амалга ошириш учун Ж.ни йўлини тўсиб, қўли билан 
Ж.ни оғзини ѐпиб пана жойга судрай бошлади.
Қ.ни чангалидан чиқиш мақсадида Ж. қаршилик қилиб Қ.ни қўлини жон 
жахти билан тишлаб олди.


159 
Бундан ғазабланга Қ.ни Ж.ни юзига қўлини муштуми билан икки уч 
маротаба уриб ўртача оғирликдаги тан жарохати етказиди ва ўзини ѐвуз 
ниятини амалга ошириб воқеа жойидан яширинди.
– фуқарo Қ.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
67-масала 
Фуқаро А ва Б исмли аѐл жинсидаги шахслар тунги 23-30 ларда қоронғу 
кўчаларнингн бирида пиѐда кетаѐтиб, қаршиларидан уларга таниш бўлган 
Ч.исмли эркак жинсидаги шахсга кўзлари тушди.
Шу вақтда А ва Б ларни хаѐли бузулиб Ч. билан жинсий алоқа қилиш 
нияти пайдо бўлди ва ниятларини Ч.га билдирдилар. Бундай таклифдан 
хаяжонланган Ч. рад жавобини бериб йўлини давом эттириб кетти. 
Ч.ни рад жавобидан А. ва Б.ларни жахли чиқиб ўзларни ѐвуз 
ниятларини амалга оширишлари учун Ч.ни ортидан бориб унга ташланишди 
ва Ч.ни пана жойга судраб олиб боришди ва уни оѐқ-қўлларини арқон билан 
боғлаб ўзларини ѐвуз ниятларини амалга ошириб бир неча маротаба жинсий 
алоқа қилишди.
Шундан сўнг воқеа жойидан қочиб кетишди.
– фуқарo А ва Б.ларнинг ҳаракатларини квалификация қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling