Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
53-масала
Бош прокуратуранинг жиноятларни тергов қилиш бошқармаси 
томонидан кекса ѐшдаги ѐлғиз яшовчи фуқароларга нисбатан содир этилган 
қотиллик ва босқинчилик ҳолатлари бўйича қўзғатилган жиноят иши 
юзасидан дастлабки тергов тамомланди. Тергов давомида, уюшган жиноий 


155 
гуруҳ аъзолари Ж.Қ. ва Н.У. ўзларини коммунал, тиббиѐт ѐхуд ижтимоий 
таъминот хизматлари ходимлари сифатида таништириб, кекса ѐшдаги 
фуқароларнинг ишонувчанлигидан фойдаланиб, хонадонларига тўсиқсиз 
кириб, уларга нисбатан қотиллик, босқинчилик ва бошқа оғир турдаги 
жиноятларни қасддан содир этганлиги аниқланди.
– ЖКнинг ҳаѐтга қарши жиноятларга доир нормаларининг таҳлили 
асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? 
 
54-масала
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи А.Н. «Ҳуқуқ» газетасидаги 
мақоласида бир йил олдин катта шов-шувга сабаб бўлган суд жараѐни ҳақида 
айрим тафсилотларни ошкор қилди. Назаров жиноятчиларнинг исмларини 
ошкор қилди. Унинг айтишича, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти 
суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди қотиллик жиноятида айбланган 
А.О. ва П.П.ларни умрбод озодликдан маҳрум этди. «Икки шахс 2011-2012 
йилларда Тошкент шаҳри ва вилоятида 7 нафар, Қозоғистон Республикаси 
ҳудудида эса 4 нафар – жами 11 аѐлнинг жонига қасд қилган. Икки қотил 
«Мersedes Benz 180-C» автомобилида киракаш қиѐфасида юриб, ѐлғиз 
аѐлларни кимсасиз жойга олиб бориб зўрлаган, сўнг ўлдириб, уларга тегишли 
қимматбаҳо буюмларни ўзлаштирган.
Ушбу жиноий иш юзасидан 2000 дан ортиқ шахс гувоҳ тариқасида сўроқ 
қилинган, 500 дан ортиқ «Мерседес Бенц» эгалари жиноятга алоқадорлик 
юзасидан текширилган, уяли алоқа операторларига қарашли 50 мингдан 
ортиқ рақам таҳлил қилинган», – дейди Назаров. 
– ЖКнинг ҳаѐтга қарши жиноятларга доир нормаларининг таҳлили 
асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling