163
Кунларнинг бирида Ж. К.дан калитни сўраб олди, сўнгра дугонаси Р.га
калитни берди ва ундан К.га беришим керак дeб 50 АҚШ доллари олди.
– Юқоридаги шахсларнинг жавобгарлик масаласини ҳал қилинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон
Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
79-масала
Хеч қаерда ишламайдиган фуқаро У ва Ф.лар онсон пул топиш
мақсадида қабрларни қазиб, қабир ичида кўмилган жасадларнинг тилла
тишларини ечиб олишарди. Шу усулда улар 22 та қабрни очишди ва 490 гр.
тилла орттиришди.
– мазкур холат юзасидан У. ва Ф.ларнинг ҳаракатларини квалификация
қилинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
80-масала
Она ва бола марказида кўзи ѐриган Х.исмли аѐл фарзандидан воз кечиб
туғриқхонадан қочиб кетди, шу куни шу туғриқхонада кўзи ѐриган Л.ни
фарзанди нобуд бўлди. Л.ни ўзи ва уни турмуш ўртоғи
ачинарли ахволга
тушиб қолганлигини кўрган шу туғриқхонада ишловчи шифокор Д. уларга
Х.исмли аѐл ташлаб кетган чақалоқни бериб гўѐки Х.ни
фарзанди нобуд
бўлгандай хужжатларни расмийлаштирди. Орадан бир қанча вақт ўтгач
Х.исмли аѐл шу туғриқхонага келиб фарзандини қайтариб олмоқчилигини
айтиб мурожат қилди. Бунинг оқибатида шифокор Д.ни сири фош бўлди.
– мазкур холат юзасидан шахсларнинг ҳаракатларини квалификация
қилинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
81-масала
Фуқаро П. маст холда кўчада кетаѐтган
вояга етмаган синглисини
дугонаси Р.га нисбатан уятсиз-бузуқ характларни содир этди.
– мазкур холат юзасидан П.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: