Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
88-масала Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшовчи С.Р. ва Н.Ю. одам савдосида айбланиб ҳибсга олинди. Жиноятчилар мунтазам равишда қизларни араб давлатларига етказиб бериш орқасидан пул топган. Улар барчага «тоза» иш – бадавлат эркакларга зиѐфат ва бошқа кўнгилочар тадбирларда ҳамроҳлик қилишни ваъда қилган. Улар уч нафар ѐш қиз – Н., Е. ва Р.ни у ерга жўнатишга тайѐрлаган. Уларни манзилга етиб боргач, виза, авиачипта ва яшаш учун пул тўлашлари ҳақида огоҳлантирган. Булар учун талаб этиладиган 27 минг дирҳам (тахминан 7500 доллар)ни қизлар бир ой ичида тўлаб, сўнг фойдани ўзларига олиб қолиши мумкин бўлган. Фақат белгиланган фоизни хўжайинларга тўлаб 166 туришлари керак бўлган. Мана шундай ғалати шартларга ҳам қизлар рози бўлган. Манзилга учиб боргач, меҳмонхонага жойлаштириш баҳонасида уларнинг паспортларини олиб қўйишган. Меҳмонхона ўрнига уларни ишратхонага келтириб, ишнинг асл мағзини тушунтириб беришган. Орадан бироз вақт ўтиб, бахтли тасодиф туфайли қизлар Тошкентга қочиб келишга муваффақ бўлади. Улар бу ерда зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилади. Кўп ўтмай С.Р. ва Н.Ю. қўлга олинади. Айни пайтда тергов ишлари якунланиб, иш судга топширилган. – ЖКнинг шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятларга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? 89-масала Бектемир туманида истиқомат қилувчи Нилуфар танишув сайтида Қозоғистонда қизлар учун иш борлиги ҳақида эълон берди. У қизларга Қозоғистонда энагалик ѐки официантлик каби ишлар билан таъминлаш ҳақида ваъдалар берди. 20-ѐшли Галина ва 23-ѐшли Барно бу таклифга қизиқиб қолишди. Жиноят қидирув бўлими ходимларининг сўзларига кўра, уларда Н. исмли аѐлнинг энагалик касбини топиб бериш ниқоби остида Туркия ва араб давлатларига ―жонли товар‖ етказиб бериши ҳақида маълумот бўлган. Бироқ сўнги вақтларда одам савдогари ―товар‖ етказиб беришни Қозоғистонга ўзгартирган. Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Н. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Г. ва Б. исмли қизларни ўзбек-қозоқ чегара пости орқали Қозоғистонга олиб ўтаѐтган вақтда қўлга олинган. Шунга ўхшаш йўл билан пойтахтда яшовчи 25-ѐшли Ж.Д. ҳам жиноий иш билан шуғулланган. У ҳам танишув сайтлари орқали Қозоғистонга фоҳишалик учун етказиб бериш мақсадида қизларни излаган. Жиноятчи ҳозирда қўлга олинган. ИИВнинг ―Постда‖ газетасида ѐзилишича иккала аѐлга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, тергов ишлари давом этмоқда. – ЖКнинг шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятларга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling