Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
92-масала 
Жиззахлик Ф.Б. никоҳсиз дунѐга келтирган болани сирдарѐлик опа-
сингил Н.А. ва Н.Ҳ.сотмоқчи бўлди. 
Улар Дўстлик тумани тиббиѐт бирлашмасининг туғуруқ бўлим мудири 
Т.Х.дан 400 АҚШ доллари эвазига Ф.Б. қолдириб кетган чақалоқни ҳеч 


168 
қандай ҳужжатларсиз сотиб олишади. Чақалоққа чирчиқлик И.Т. ва Ж.Т. 
харидор эди.
Бироқ улар фикридан қайтиб, Миллий хавфсизлик хизматига мурожаат 
этишди ва болафурушлар 10 миллион сўм эвазига чақалоқ сотмоқчи 
эканлигини билдиришди.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Чирчиқ шаҳар ички ишлар бўлими 
ходимлари ҳамкорлигидаги тезкор тадбирда опа-сингиллар чақалоқни мўмай 
пулга сотаѐтганида қўлга олинди. 
Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар суди Чирчиқ шаҳар суди 
биносида ўтказган мажлисида ушбу жиноий ишни атрофлича кўриб чиқди. 
Судланувчиларга қилмишларига яраша маълум муддатдан қамоқ жазоси 
тайинланди. 
– ЖКнинг шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши 
жиноятларга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо 
беринг? 
 
93-масала 
Россия Тергов қўмитаси Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик она-
бола янги туғилган чақалоқни сотишга уринганини маълум қилди. 
Ўзбекистонлик 24 ѐшли аѐл 18 февраль куни Санкт-Петербургдаги 
туғруқхоналардан бирида ўғил фарзандни дунѐга келтирган, бироқ 50 ѐшли 
онаси билан келишган ҳолда чақалоқни сотишга қарор қилган. 21 февраль 
куни шаҳарнинг Оржоникидзе кўчасида буви ўз неварасини 80 минг рубльга 
сотишга уринган маҳал қўлга олинди. 
Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг ―одам савдоси‖ 
моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. 
– ЖКнинг шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши 
жиноятларга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо 
беринг? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling