Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
97-масала 
Тошкент шаҳар Сергели туман жиноят ишлари бўйича суди қизларни 
Малайзияга фоҳишалик билан шуғулланиш учун жўнатган Л.Хни 8 йил 6 
ойга, М.Т., Л.И. ва М.А. 8 йилдан озодликдан маҳрум этди. 


170 
Л.Х. бир неча йил давомида қизларни фоҳишалик қилишлари учун 
Малайзияга жўнатиб турган ва ҳар бири учун камида 100 доллар олган. 
Алданган қизлардан бири ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат 
қилганидан кейин жиноий гуруҳ қўлга тушган. М.Т.ва Л. И. Л.Х.га ѐрдам 
беришдан ташқари қизларни Хитойга ҳам жўнатиб тургани маълум бўлди. 
– ЖКнинг шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши 
жиноятларга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо 
беринг? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
98-масала 
Одам савдосида айбланиб қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси З. Р. шу 
йилнинг ноябрида Россиядан ватанига экстрадиция қилинди. 
Москва вилояти прокуратураси матбуот хизматининг 6 декабрь куни 
маълум қилишича, З.Р. 2012 йил мартидан бери Ўзбекистон ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи органлари томонидан одам савдоси билан боғлиқ 
жиноятларда гумонланиб қидирилаѐтган эди. Маълумотларга кўра, З.Р. 2010-
2011 йиллари ўз юртдошларини алдаб, Россиядаги қурилишларда катта маош 
ваъда қилган. Таклифга рози бўлганларни Россияга олиб келиб, уларга 
жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказган, ҳужжатларини олиб қўйиб, ишлашга 
мажбурлаган. 
Халқаро қидирувда бўлган З.Р. шу йилнинг июлида Москва вилояти 
Орехово-Зуево тумани полицияси томонидан қўлга олинди. З.Р. ишини 
прокуратура кўриб чиққач, уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ҳақида 
қарор қабул қилинди. 
– ЖКнинг шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши 
жиноятларга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо 
беринг? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling