Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
102-масала Россия Федерациясининг Волгоград вилояти бўйича тергов қўмитаси Ўзбекистон Республикаси фуқароси Д.М.га нисбатан ҳукм чиқарди. 2014 йил январида оғир оилавий вазият ва ўз қариндошларидан ҳомиладорлигини яшириш зарурияти туфайли, аѐл боласини дунѐга келиши билан бегоналарга сотиб юборишга қарор қилади. Март ойида ўғли туғилгач, ўз танишлари орқали харидор қидира бошлайди. Бир ярим ойдан сўнг полициянинг тезкор ходимлари харидор сифатида келиб, чақалоқни «сотиб олади». Фарзандини 35 минг рублга пуллаганидан икки ой ўтиб, М.ва ҳибсга олинди. Суд аѐлни уч йилга озодликдан маҳрум қилди. – ЖКнинг шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятларга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 173 103-масала Самарқан вилояти Ургут туманидаги ―Афросиѐб‖ корхонасининг иш вақти соат 09:00дан 17:00гача белгиланганлига қарамасдан, корхона раҳбари В. қўл остидаги тожик миллатига мансуб ишчиларига иш вақтининг белгиланган вақтидан кеч келиб эрта кетишларига индамасди ва уларга шундай шароитлар яратиб берарди. Лекин корхонадаги бошқа миллатга мансуб ишчиларни доим иш келиш- кетиш вақтларини таъқиб қиларди ва иш вақтлари тугагандан кейин ҳам 1 соатдан ошиқ вақт ушлаб қолиб ишлатарди. – Айбдорнинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг ва юридик таҳлил қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 104-масала Тошкент шаҳар Миробод тумани ―Хонабод‖ маҳалласи Интизор кўчаси 20 уй эгаси Р. якшанба куни 15 ѐшлик қизи Л. ва 17 ѐшлик ўғли Н.ларни уйида қолдириб, уй рўзғори учун ―Миробод‖ деҳқон бозорига бориб сабзоватлар олиб келиш учун кетди. Р. бозор кетган вақтида Миробод тумани Ёнғин хавфсизлик хизмати инпектори Б. ва ―Сувсоз‖ корхонасининг ходими Г.лар келиб уйни текширмоқчи бўлиб, уй эшигини очишни талаб қилишади. Лекин Р.нинг 15 ѐшлик қизи Л. ва 17 ѐшлик ўғли Н.лар онаси бозордан келмагунча очмаслигини айтишига қарамасдан, уйнинг кўча томондан жойлашган деразасининг ойнасини синдириб киради ва уйнинг ѐнғин хавфсизлик ҳолати ва иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичини текшириб чиқиб кетишди. – Айбдорларнинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг ва юридик таҳлил қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling