172
Бу гап шифокорлар орасида тарқалиб
кетади ва асаб касалликлари
шифохонасида ишловчи А.А.га етиб боради. А.А. эса бу хабарни қарийб 21
йилдан буѐн фарзандсиз бўлган ҳамқишлоғи И.Т.га етказади. Янгиликдан
қувонган Т. янгаси Э.Р. билан Қаршига келади ва шифокор гувоҳлигида З.
А.дан болани олиш ҳақида келишиб олади.
Шундан сўнг Р. Қарши тумани ФHDЁ бўлимига бориб, 2012 йил 27
декабрда туғилган чақалоққа гувоҳнома ѐздириб олади.
Шифохонадан
чиққан куни А. Т.дан 800 минг сўм олиб, фарзандини бериб юборади.
Аммо З. эртаси куниѐқ А.га қўнғироқ қилиб, фикридан қайтганини ва
болани қайтариб олишини айтади. Орадан бир соатлар ўтиб, гўдак
керакмаслигини, чет элга кетмоқчилигини билдиради ва чақалоқни янги ота-
онасига расмийлаштириб бериш учун 500 минг сўм талаб қилади. Т. З.
«Менга бола керак эмас» мазмунида тилхат ѐздириб олади ва аѐлга 300 минг
сўм беради.
Бироқ А. ўз ва‘дасида турмайди ва Т. боласини қайтариб бермайотгани
ҳақида вилоят ИИБга арз қилади.
Ушбу вазият юзасидан суриштирув олиб борилганда гўдак тўрт
кишининг ўзаро келишувига кўра сотилгани маълум бўлди ва
бу шахслар
одам савдосига қўл урганликда айбланиб, қўлга олинди. Норасида гўдак эса
меҳрибонлик уйига топширилди.
– ЖКнинг
шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши
жиноятларга доир нормаларининг таҳлили асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо
беринг?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон
Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: