Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
105-масала ―Хумо‖ қандолатчилик корхонаси томонидан фуқароларни ишга қабул қилиш бўйича берилган эълон асосида фуқаро М. ариза билан мурожаат қилади ва ишга қабул қилиш бўйича ҳужжатларини расмийлаштираѐтганида корхона директори унинг бир ойлик ҳамиладорлигидан хабардор бўлиб қолди. Шундан сўнг уни ҳомиладорлигини ва туғриқдан кейин яна икки йилгача бола парвариши билан шуғулланишини баҳона қилиб, ишга қабул қилишни рад этди. – Айбдорнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг ва юридик таҳлил қилинг. 174 – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 106-масала ―Фирдавс‖ жомеъ масжидининг имомхатибининг ѐрдамчиси А. ўзининг икки йил давомида ўзининг яшаш маҳалласида вояга етмаган ѐш болаларни тарбияси бузилиб кетаѐтганлиги ва уларга ислом динини чуқурроқ ўргатиш мақсадида диний мазмундаги сабоқлар бера бошлади. Вояга етмаган болаларнинг ота-оналари бунга норозилик билдиришига қарамасдан, уларга ―Сизлар ѐш болаларни тарбиясига бефарқсизлар, иймон-эътиқодини мустаҳкамлашга қаршилик кўрсатаяпсизлар ва уларни ўзлигини англашга йўл қўймаяпсизлар‖ деган сўзлар билан ота-оналарини койиб қаршилик кўрсатарди. – А. ва вояга етмаган болаларнинг ота-оналарининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг ва юридик таҳлил қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 107-масала ―Адолат‖ таҳририятининг муҳбири Ш. ―Ижтимоий фикр‖ журналида туман ҳокимининг ўз вазифаси ва халқ олдидаги мажбуриятларини бажармаѐтганлиги, доим халқнинг ишончини суиистъмол қилиб келаѐтганлигини акс эттирувчи ―Мансаб – бу маъсулият демакдир‖ номли мақоласини чоп эттирди. Орадан ўн кун ўтгандан кейин туман ҳокими бу мақолани ўқиб, Ш.ни чақиртириб оила аъзоларининг билан сени ―қуритиб юбораман‖, ―энди сени руҳий касаллар шифохонасига жойлаштириб қўяман‖ – деб таҳдид қилди. Шундан сўнг ―Адолат‖ таҳририятининг директорини чақиртириб муҳбир Ш.нинг ―хато-камчиликлари‖ни топиб ишдан бўшатишини тайинлади.Орадан икки ой ўтгандан кейин таҳририят директори сунъий равишда Ш.ни ўз-ўзидан таҳририят ходимлари билан жанжал чиқариб уришаѐтганлиги, ўзини номуносиб тутаѐтганлиги ва ша каби ҳар хил баҳоналарни рўкач қилиб, ишдан бўшатди. – Айбдорнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг ва юридик таҳлил қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling