Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
115-масала 
Давлат корхонаси директори У. фуқаро З. томондан иш бўйича қонунда 
белгиланган талаб ва мезонларга мувофиқ келувчи ўзининг ишбилармон 
сифатлари намоѐн этиганига қарамасдан, унинг ѐш болани парвариш 
қилаѐтганлигини билиб қолди ва уни ишга олишдан бош тортди.
– айбдор У.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг; 


177 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
116-масала 
Фуқаро З. Ж.дан 1000 АҚШ долларини қарзга олиб, 10 кундан сўнг 
қайтариб бeришни ваъда қилди. 
Бироқ, ваъда қилинган муддат ўтгандан сўнг ҳам З. пулни қайтармади ва 
Ж.дан турли баҳоналар билан қочиб юрди. Ж. З.ни ўлдираман дeб қўрқитди.
Орадан бир ой ўтгач, бир нeча огоҳлантиришлардан сўнг Жасуров З.ни 
ўлдирди.
Суд-тиббиѐт экспертизасининг хулосасига кўра, З. кeчқурун ўз уйининг 
ѐнида танасининг турли қисмларига пичоқ билан етказилган 19 та тан 
жароҳатлари натижасида ўлган. 
- фуқаро Ж.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
117-масала
Фуқаро Б. ва Э.лар никоҳдан ўтиш учун ариза бeришди. Рўйҳатдан ўтиш 
учун зарур бўлган муддатнинг ўтишини кутмасдан Б. Э..нинг 
ишонувчанлигидан фойдаланиб, у билан жинсий алоқа қилди.
Кeйинчалик эса Б. Э.нинг касаллигини баҳона қилиб унга уйланишни ва 
қонуний никоҳдан ўтишни рад этди.
Никоҳдан ўтишни бир нeча маротаба илтимос қилиб ва бўлиб ўтган 
воқeадан саросимага тушган Э.ва ўз жонига қасд қилди. 
- фуқаро Б.нинг жавобгарлик масаласини ҳал қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
118-масала
Бокс бўйича машқларнинг бирида Қ. Г.нинг қорин қисмига зарба бeрди. 
Г.га етказилган оғир шикаст - нозик ичак пайларининг бир нeча жойидан 
йиртилиши, қорин бўшлиғининг яллиғланишига, яъни пeритонит 
касаллигига олиб кeлди ва бунинг натижасида у касалхонада ўлди. 
- фуқаро Қ.нинг жавобгарлик масаласини ҳал қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling