51-масала
Ўзларини коммунал, тиббиѐт ѐхуд ижтимоий таъминот хизмати
ходимлари
сифатида
таништириб,
кекса
ѐшдаги
фуқароларнинг
ишонувчанлигидан фойдаланиб, хонадонларига тўсиқсиз кириб, уларга
нисбатан қотиллик, босқинчилик ва бошқа оғир турдаги жиноятларни
қасддан содир этган уюшган жиноий гуруҳ аъзолари Ж.Қосимов ва Н.У.га
нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Бош прокуратуранинг
жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб
борилди ва 2014 йилнинг 27 июнь куни Ж.Қ. ва Н.У.ларга нисбатан суд
ҳукми чиқарилди.
– ЖКнинг ҳаѐтга қарши жиноятларга доир нормаларининг таҳлили
асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
52-масала
Андижон вилоятида пана-пастқамда киракашларни ўлдириб юборган
жиноий гуруҳ устидан маҳкама жараѐни якунига етди.
М.Р., М.Н. ва М.Ҳ.дан иборат жиноий гуруҳ такси ҳайдовчиларини
алдаб-авраб овлоқ жойга олиб бориб, бўғиб ўлдирган ва машинасини ўғирлаб
қочган. Ўғирланган машиналар Андижоннинг турли ҳудудларидаги
бозорларда арзонгаровга пулланган.
Тафсилотларга қараганда, жиноий гуруҳ иккита ―Тико‖ ва битта
―Нексия‖ автомобили эгаси жонига қасд қилган.
Жиноятчилар вазифаларни аниқ тақсимлаб иш кўрган. Орқа ўриндиқда
ўтирган жиноятчи ҳайдовчини сим билан бўғади, олд ўриндиқда ўтирган
шериги эса жабрдийданинг оѐқларидан ушлаб туради.
Жиноят кодексининг бир неча моддасига асосан айбдор деб топилган
М.Н.га 20, М.Р.га 19 ва М.Ҳ.га 17 йил қамоқ жазоси тайинланган.
– ЖКнинг ҳаѐтга қарши жиноятларга доир нормаларининг таҳлили
асосида ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |