Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
4-масала Ўзбекистон Республикаси фуқароси М. Эрон давлати Қуролли кучлари қумондони Б.га Исроил давлати Қуролли кучлар армияси билан бўлган урушда 5 та профессионал мерганларни тайѐрлаб бериш эвазига 5000 АҚШ доллари олди. Шу тариқа фуқаро М. Эрон давлати Қуролли кучлари қумондони Б.га 5 та Ўзбекистонлик бешта ѐлланма профессионал мерганни ўқитди ва тайѐрлаб берди. – Айбдорларнинг ҳаракатларини квалификация қилинг ва юридик таҳлил қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 5-масала Ҳиндистон Қуролли кучлар армияси қўмондони Ф. Покистон ислом Республикасидан қадимда Ҳиндистонга тегишли бўлган иккита вилоятини қайтариб олиш учун ўз армиясини ҳарбий тайѐргарликдан ўтказиб, Покистоннинг Ҳиндистон билан чегарадош иккита вилоятига бостириб кириб ўққа тутади ва тинч аҳолини, Покистон чегара қўшини армиясининг аскарлари ва қўмондонларини қириб ташлайди. – Айбдорларнинг ҳаракатларини квалификация қилинг ва юридик таҳлил қилинг. 6-масала Германия ва Япония ўртасида ўзаро уруш ва қуролли тўқнашувда Германия Қуролли кучлари армияси қўмондони З. Германия ҳукумат раҳбарига Японияга қарши кимѐвий ―Ядро‖ бомбасини қўлламаса, уруш бой берилишини айтади. Бу таклифга жавобан Германия раҳбари кимѐвий ―Ядро‖ бомбасини қўллашга руҳсат беради. Кимѐвий ―Ядро‖ бомбасининг қўлланилиши натижасида Япониянинг учта вилояти аҳолиси кимѐвий заҳарланди. – Айбдорларнинг ҳаракатларини квалификация қилинг ва юридик таҳлил қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 188 7-масала Украина давлати чегара қўшини армиясининг қўмондони С. Россия федерацияси ―Украинани босиб олиб, ўзига буйсиндирмоқчи‖ деган ғоялари билан Украина халқи ва қуролли кучлар аскарларини Россияга қарши уруш бошлаш ва қуролли тўқнашувларга тайѐргарлик кўришга даъват қилиш мақсадида давлат оммавий ахборот воситаларида чиқишлар ва итерьвиюлар беради. – Украина давлати чегара қўшини армиясининг қўмондони С.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling