Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
8-масала Чет эл фуқаролар П. ва Р.лар Ўзбекистонга келиб, ўзларига жиноий шерикларини тўплаб, Андижон вилояти Прокуратураси ва Вилоят ҳокимияти биноларидаги ходимларни тутқинликка олиб, ҳукумат раҳбарияти томонидан гаровга олинган ходимларни озод қилишни сўралганида, кўп миқдорда пул, ўқ отар қуроллари ва Ўзбекистондан чиқиб кетиш учун самалѐт беришни талаб қилади, акс ҳолда талаблари бажарилмаса, гаровга олинган барча ходимларни ва биноларни портлатиб юборишини таъкидлади. – Айбдорларнинг ҳаракатларини квалификация қилинг ва юридик таҳлил қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 9-масала Чет фуқаролари А. ва Н.лар Ўзбекистон ҳудудидаги муҳим объектлар, яъни шимолий темир йўл вокзали ва халқаро аэропорт биноларини портлатиш режасидан фуқаро Э. хабардор бўлиб қолади. Бундан хабардор бўлган чет эл фуқаролари А. ва Н.лар бу ҳақда тегишли органларга хабар берсанг ѐки режамизни фош этсанг ―сени ва оила аъзоларингни қириб юборамиз‖ деб таҳдид қилди. Бу дўқ-пўписалардан қўрқиб кетган Э. бу ҳақда ҳеч кимга айтмайди ва хабар қилмайди. Чет фуқаролари А. ва Н.лар Тошкент шаҳридаги шимолий темир йўл вокзали ва халқаро аэропорт биноларини портлатмоқчи бўлган пайтда Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан қўлган олинади ва дастлабки тергов пайтида айбдорлар сўроқ қилинганида, уларнинг мазкур режасидан фуқаро Э. ҳам хабардорлиги аниқланди. – Юқорида келтирилган айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласини ҳал қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 189 10-масала Фуқаро М. ўзининг ўртоқлари Б. ва С.лар билан биргаликда қурилиш объектида ишлаш учун Россия Федерациясига кетди. Қурилиш объектининг қоравули И. уларнинг ўқ отар қуролларга қизиқиши борлигини сезиб қолиб, уларга ―ўқ отар қуролларга қизиқсангизлар менинг бир танишим бор. У ҳарбий хизматда ―кучли мерган‖ бўлган‖ деб қизиқтиради ва қоравул И. мерган дўсти В. билан таништиради. Мерган В. аслида террористик оқими аъзоси бўлиб, М., Б. ва С.ларни ўқ отар қуролларини қўллашни ва улардан фойдаланишни ўргатади ҳамда уларни ўзининг террористик оқимига хизмат қилишга кўндиради. Ўқ отар қуролларини қўллаш ва улардан фойдаланишни ўрганган М., Б. ва С.ларни Ўзбекистондаги муҳим объектларни чуқур ўрганиб келиши учун Ўзбекистонга қайтариб юборади ва улар Ўзбекистонга келганларида ҲМҚОлари ходимлари томонидан қўлган олинади. – Юқорида келтирилган айбдор шахсларининг жавобгарлик масалалсини ҳал қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling