Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


 йил 29  ноябрдаги 46-сонли қарори.  Муаммоли саволлар


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
2017 йил 29 
ноябрдаги 46-сонли қарори. 
Муаммоли саволлар: 
1. Олдиндан яроқсизлиги аниқ бўлган қуролдан фойдаланиб ѐки уни 
намойиш этиш билан қўрқитиб содир этилган талон-торож қандай 
квалификация қилинади? 
2. Товламачилик жиноятининг ўзига хос хусусияти нимадан иборат ва 
мазкур жиноят босқинчилик жиноятидан қайси белгиларига кўра фарқ 
қилади? 
3. Талончилик жинояти босқинчиликдан қайси белгиларига кўра фарқ 
қилади? 
4. Фирибгарликнинг алдаш ѐки ишончни суиистеъмол қилиш йўли 
билан мулкий зарар етказишдан фарқи нимадан иборат? 
5. Давлат мулкини ноқонуний равишда мансаб ваколатини суиистeъмол 
қилиш йўли билан ўзлаштирган мансабдор шахснинг ҳаракатларини қандай 
квалификация қилиш кeрак? 
6. Қайси ҳолатларда жиноий йўл билан топилган мулкни олган айбдор 
шахснинг ҳаракатлари талон-торож дeб квалификация қилинади? 
7. Ўзганинг пул маблағларини ўғирланган ѐки қалбакилаштирилган 
кредит ѐки ҳисоб картасидан фойдаланган ҳолда талон-торож қилиш, агар 
нақд пул маблағлари банкомат воситасида амалга оширилган бўлса, қилмиш 
қандай квалификация қилинади. 
8. Ўзганинг банкдаги ҳисобида турган пул маблағларини ўғирланган ѐки 
қалбакилаштирилган кредит ѐки ҳисоб картасидан фойдаланган ҳолда 
кредит, савдо ѐки сервис ташкилотининг ваколатли ходимини алдаш ѐки 
ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан янглиштирган ҳолда талон-торож 
қилиш қандай баҳоланиши лозим. 
9. Ижтимоий тўлов, нафақа, бошқа пул тўловларини ѐки бошқа мулкни 
содир бўлиши қонунга кўра тўловлар ѐки мулкни олиш учун асос бўладиган 
ҳолатлар мавжудлиги тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилиш учун 
ваколатли ижро ҳокимиятига, била туриб, ѐлғон маълумотлар такдим этиш 
йўли билан ушбу тўловларни олиш ҳаракатларини қандай квалификация 
қилиш лозим. 
10. Солиқлар ѐки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш 
(ЖК 184-м.) учун жиноий жавобгарлик шарти нимадан иборат? 
11. Ўзбекистон Республикасида мулкчиликнинг қандай шакллари 
мавжуд ва иқтисодиѐт соҳасидаги жиноятларни квалификация қилишда 
уларнинг аҳамияти қандай? 
12. Қайси ҳолатларда жиноий йўл билан топилган мулкни олган айбдор 
шахснинг ҳаракатлари талон-торож дeб квалификация қилинади? 


200 
13. Олдиндан яроқсизлиги аниқ бўлган қуролдан фойдаланиб ѐки уни 
намойиш этиш билан қўрқитиб содир этилган талон-торож қандай 
квалификация қилинади? 
14. Талончилик жинояти босқинчиликдан қайси белгиларига кўра фарқ 
қилади? 
15. Давлат мулкини ноқонуний равишда мансаб ваколатини суиистeъмол 
қилиш йўли билан ўзлаштирган мансабдор шахснинг ҳаракатларини қандай 
квалификация қилиш кeрак? 
16. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Ўзгалар 
мулкини ўғирлик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш 
жиноят ишлари бўйича суд амалиѐти тўғрисида»ги қарорига кўра, «соғлиқ 
учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш» деганда қандай харакатлар 
тушунилади? 
17. Фирибгарлик йўли билан корхона, муассаса, ташкилотлар мулкини 
талон-торож қилиш учун жиноий жавобгарлик қайси ҳолатда вужудга 
келади? 
1-масала 
Фуқаро С. босқинчилик жиноятини содир қилиш мақсадида, қонунга 
хилоф равишда ўқотар қуролни эгаллади, лекин ўзига боғлиқ бўлмаган 
сабабга кўра босқинчилик жиноятини содир эта олмади. 
– Фуқаро С.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– Босқинчилик жинояти қачон тугалланган ҳисобланади? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling