Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
22-масала Мудофаа вазирлигининг ходими В. ўзининг таниши бўлган Пирназаровнинг туғилган кунини нишонлаш маросимида, кучли алкогол мастлик ҳолатида барча мeҳмонларга яқин кунларда юз бeриши мумкин бўлган рeспублика чегарасидаги қўшинларнинг махфий ўрин ўзгартиришлари ҳақида гапирди. – В.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 23-масала Фуқаро Ж. ўз мансаб ваколатларидан фойдаланган ҳолда ўз ходими З.га нисбатан миллий адоватни тарғиб қилувчи маълумотнома ѐзиб уни ташкилотнинг барча ходимлари олдида эшиттирди. – айбдор мансабдор шахс Ж.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 24-масала Фуқаро О. христиан динига эътиқод қилаѐтган қушниси Э.ни маҳалладан ҳайдаб чиқиш мақсадида унга нисбатан диний адоватни қўзғашгақаратилган ҳаракатларни содир этиб, Э.га оғир шикаст етказди. 193 – айбдор О.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. – мазкур ҳолатда Жиноят кодекси 104-моддаси бўйича қўшимча квалификацияни талаб қилинадими? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 25-масала Ўзбекистон Республикаси фуқароси Н. хорижий ташкилот вакиллари буйруғига биноан Ўзбекистон давлат хавфсизлигига путур етказиш мақсадида қўпорувчилик ҳаракатини содир этди. – айбдор Н.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. – мазкур ҳолатда айбдор Н. Харакатлари бир неча жиноят бўйича квалификация қилиниши мумкинми? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 26-масала Ўзбекистон фуқароси А. тасодифан давлат сирларига эга бўлди. Жумладан, А. метродан тушаѐтганида давлат сирларини ташкил этувчи махфий хужжатларни топди ва уларнинг сирлигини билиб, хорижий давлатга ошкора этди. – айбдор А.нинг қилмиши Жиноят кодекснинг қайси моддаси бўйича жиноий жавобгарликка лойиқдир? – тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатлар асосида жавобни беринг. 27-масала Ш. исмли мансабдор шахс ўз ишхонасидан чиқа туриб, стол устида давлат сиридан иборат ҳужжатларни қолдириши оқибатида бу маълумотларни билишга рухсати бўлмаган ушбу ташкилот ходимига маълум бўлди. – айбдор Ш.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. Вариант: давлат сиридан иборат ҳужжатлар бегона кишилар қўлига тушди. – айбдор Ш.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling