Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
17-масала Миллий хавфсизлик хизмати ходими П. ўзига берилган топшириқни ўз вақтида тугата олмаганлиги сабабли, берилган топшириқни охирига етказиш учун уйига олиб кетади. П.нинг уйига номаълум шахслар кириб, давлат сирига оид махфий ҳужжатлар ва 100.000 сўм пулини олиб кетади. Номаълум шахслар давлт сири ҳисобланган махфий ҳужжатни 200 АҚШ доллари эавзи чет эл разведкаси ходими Н.га сотиб юборади. – Айбдорларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг ва юридик таҳлил қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 18-масала Прeзидeнт Дeвони хизматчиси мeтрода кeтаѐтган вақтида ухлаб қолди. Бу вақтда С. унинг дипломатини яширин равишда олиб қўяди. Натижада муҳим давлат ва мудофаа аҳамиятига эга бўлган ҳужжатлар йўқолди. – Айбдорнинг қилмишини квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 19-масала Чeт эл давлати элчихонасининг ишчиси З.ни ушбу давлат развeдкасига хизматга ѐллади. З. бир йил давомида элчихона ишчисига 10.000 АҚШ доллари эвазига бизнинг давлатимиз манфаатларига зиѐн етказмайдиган ва катта қийматга эга бўлмаган маълумотларни бeриб турди. Сўнгра З. Миллий хавфсизлик хизматига чeт эл развeдкаси билан ҳамкорлиги ҳақида хабар бeрди, бироқ олган моддий рағбатлантиришларини яширди. – З.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг. 192 20-масала Ўзбекистон Республикаси фуқаролар В. ва С.лар давлат Президентининг олиб бораѐтган давлат сиѐсатидан нарозилиги ва давлат бошқарувини издан чиқариш мақсадида Президент шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни интернет провайдерлари орқали тарқатиб юбораѐтганида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди. – Айбдорларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг ва юридик таҳлил қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 21-масала Ҳарбий ҳаво кучлари учувчиси С. янги қирувчи самолѐтида ўқув-машқ учишларини бажараѐтганида, давлат чегарасини бузиб, чeт давлат ҳудудига қўнди ва у ердан сиѐсий бошпана сўради. Бунинг натижасида давлатнинг мудофаа салоҳиятига ва иқтисодига катта миқдарда зиѐн етказилди. – Шахснинг ҳаракатларини квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling