Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
203 9-масала 2014 йилнинг 2 декабрь куни соат 16-30 ларда фуқаро Б. Жиззах шаҳридаги Тинчлик кўчаси 26-уй олдида кетаѐтган фуқаро Ў.нинг орқасидан бориб, кўчада ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, уни тўхтатиб, уриб тан жароҳати етказиш билан қўрқитиб, унинг бўйнидаги 750 000 сўмлик тилла занжирини юлиб олиб қочиб кетган. – фуқарo Б.нинг қилмишини квалификация қилинг. – Талончилик ва босқинчилик жиноятларини фарқини айтинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 10-масала Устав фондида давлат улуши бўлмаган қўшма корхона ишчиси Ж. корхона цехидан тикув машинаси эҳтиѐт қисмларини яширин равишда олиб чиқиб кетиш мақсадида хўжалик сумкасига жойлаштираѐтган вақтида цех бошлиғи Р. томонидан ушланди. Шунда Ж. Р.нинг оѐқ қисмига темир бўлаги билан уриб, қиймати 2.000.000 сўм бўлган тикув машинаси эҳтиѐт қисмларини корхонани орқа томонида кутиб турган шериги Ф.га олиб бориб берган ва ўзи номаълум томонга қочиб кетган. Суриштирув ишлари натижасида Ж. ҳамда Ф. ушланган ва Ф.дан қиймати 2.000.000 сўм бўлган тикув машинаси эҳтиѐт қисмлари ашѐвий далил сифатида олинган. − Юқоридаги шахсларнинг қилмишини квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 11-масала Қалбаки ҳужжатлар тайѐрлаганлиги учун муқаддам судланган фуқаро Д., унга тайинланган жазони ўтаб бўлганидан сўнг ҳам ўзининг жиноий фаолиятини давом эттирган. Жумладан, 2014 июль ойида у фуқаро Р.нинг таклифига кўра унга бир ой муддат ичида Тошкент давлат техника институтининг бакалавр босқичини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни тайѐрлаб бериш учун ундан 3.000 АҚШ доллари олган. Лекин, ушбу пулларни ўз манфаати учун сарфлаб юбориб, фуқаро Р.нинг Тошкент давлат техника институтининг бакалавр босқичини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни тайѐрлаш учун эса ҳеч қандай ҳаракатларни амалга оширмаган. Белгиланган муддат ўтганидан сўнг Р. ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилган. − Юқоридаги шахсларнинг қилмишларини квалификация қилинг. 204 – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling