Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
18-масала Фуқаро Н. сайѐҳлик фирмаси иш бошқарувчисига ўзини меҳмонхона эгаси сифатида таништириб, унинг ишончини қозониш мақсадида шахсини тасдиқловчи сохта ҳужжатларни тақдим қилди ва унга ушбу фирма йўлланмаси билан келган сайѐҳлар учун арзонлаштирилган нархларда меҳмонхона хизмати кўрсатишини билдириб, ҳар икки тараф учун ҳам манфаатли бўлган шартнома тузишни таклиф қилди. Иш бошқарувчи бунга рози бўлиб, шартнома тузиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштираѐтган вақтида Н. унинг иш билан бандлигидан фойдаланиб фирма кассасида сақланаѐтган 12.000.000 сўм ва 4.000 АҚШ долларини олиб қўйди. Шартнома тузилганидан сўнг Н. икки кундан сўнг келишини айтиб, уйига кетган.Фирма кассасида сақланаѐтган пуллар йўқолганлигини сезган иш бошқарувчи Н.га қўнғироқ қилиб, фирма кассасида сақланаѐтган 12.000.000 сўм ва 4.000 АҚШ доллари йўқолганлигини, ушбу пулларни Н. олган ѐки олмаганлигини сўраганида, Н. ушбу пулларни олмаганлигини билдирган. Шундан сўнг иш бошқарувчи ҳудудий ички ишлар органига ариза билан мурожаат қилган. − Юқоридаги шахснинг қилмишини квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 19-масала ―Матiz‖ русумли автомашина ҳайдовчиси фуқаро В. йўловчи фуқаро А.га пичоқ ўқталиб, унинг уяли телефони ҳамда 345 минг сўм пулини тортиб олган ва машинадан тушуриб, воқеа жойидан яширинган. – ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 20-масала Фуқаро А. фуқаро Л.нинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, унинг 3 000 000 сўмлик нарсаларини ўғирлаб, шундан 2 000 000 сўмлик қисмини яширишга улгурган, лекин қолган 1 000 000 сўмлик буюмларни яширмоқчи бўлганида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ушланди. 207 – фуқарo А.нинг қилмишини квалификация қилинг. – Ўғирлик жинояти қачон тугалланган ҳисобланади? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling