Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
42-масала 
Фуқаро С. таниши П.га тегишли бўлган ―Laсetti‖ русумли автомашинани 
уч йил муддатга ижара шартномаси асосида олиб, йўловчи ташиш билан 
шуғулланган.
Лекин турли хил баҳоналар билан ижара шартномаси асосида П.га 
берилиши лозим бўлган пул суммасини бермасдан юрган. Ижара 
шартномаси тугаганидан сўнг эса автомашинани П. йўқлигида уйининг 
олдига ташлаб кетган. 
Бундан хабар топган П. ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат 
қилди. 
− Юқоридаги шахснинг қилмишини квалификация қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
43-масала 
М. йўловчи ташиш билан шуғулланиш автомашина сотиб олмоқчи 
бўлиб, бу ҳақда таниши Р.дан қарз сўраганида, у ўзида бунча пул йўқлигини, 
лекин рангли принтерда қалбаки пул тайѐрлай олишини билдирди. Шундан 
сўнг улар қалбаки пул тайѐрлаш учун зарур бўлган нарсаларни сотиб 
олишиб, тайѐрланган 10.000 АҚШ долларига фуқаро А.дан унга тегишли 
бўлган автомашинани сотиб олишаѐтган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
орган ходимлари томонидан ушланди 
− Юқоридаги шахсларнинг қилмишини квалификация қилинг. 


214 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
44-масала
Д. фуқаро Ф.дан икки йил муддатга қайтариш шарти билан 10.000.000 
сўм қарз олган эди. Д. бу орада Ф.нинг йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 
кўзи ожиз бўлиб қолганлигидан фойдаланиб, уни алдаш мақсадида 
келишилган вақтда 10.000.000 сўм ўрнига сувенир учун тайѐрланган 
10.000.000 сўмни Ф.га берди.
Ф. қўшниси О.га Д. берган пулларни қўрсатганида у ушбу валюта 
қимматликлари сувенир учун мўлжалланиб тайѐрланганлигини билдирди.
Шундан сўнг Ф. ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилди. 
− Юқоридаги шахснинг қилмишини квалификация қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling