211
34-масала
Фуқаро Р. ўзининг кўп қаватли уйдаги хонадонини «ижарага» бериб
юрадиган А. исмли шахс билан танишиб қолиб, унга одатдагидан кўра анча
кўп бўлган миқдорда
пул бериб, хонадонини ижарага олишини маълум
қилди, лекин хонадонга кўп
одам келиб-кетишини, лекин бу билан унинг
иши бўлмаслигини айтди. Фуқаро А. ушбу шартларга рози бўлиб, ўзининг
хонадонини Р.га бериб турди. Фуқаро Р. эса ушбу хонадонда қиморхона
ташкил этганлиги учун қўлга олинганда у хонадон ўзиники
эмаслигини,
қиморхонанинг «эгаси» А. исмли шахс эканлигини маълум қилди.
– мазкур ҳолат бўйича фуқаро Р. ва А.ларнинг жавобгарлик масаласини
ҳал қилинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
35-масала
Фуқаро Ф. кечқурун маст ҳолда қўшниси А.нинг
уйига кириб, агар у
билан жинсий алоқа қилмаса, А.нинг хонадонини ѐқиб
юбориш билан
қўрқитди. Сўзининг исботи сифатида Ф. А.нинг жами қиймати 50.000.000
сўмлик қимматбаҳо кийимлари ва ноѐб буюмлари сақланаѐтган сандиқни
ѐқиб юборди. Шундан сўнг А. Ф. билан табиий жинсий алоқа қилишга рози
бўлди.
− Юқоридаги шахснинг қилмишини квалификация қилинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: