Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
59-масала Фирма дирeктори марказий газeталардан бирининг мухбирига интeрвью бeриш жараѐнида била туриб рақобатдош фирма маҳсулотлари ва уларнинг ишлаб чиқарилиш шароити тўғрисида ѐлғон ва бузиб кўрсатилган маълумотларни айтиб ўтди. Ушбу маълумотлар газетада босиб чиқарилиши натижасида рақобатчи фирманинг обрўсига путур етди. − Юқоридаги шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 60-масала Масъул лавозимда ишловчи А. хизмат юзасидан ўзи раҳбарлигида ўтказилган текширувларнинг бирида савдо-сотиқ билан шуғулланувчи компаниянинг келгусида ишлаб чиқариш истиқболлари ва савдо ҳажмини ошириш борасидаги режаси билан танишиб қолди. Яқин қариндоши Ф.нинг шу соҳада фаолият кўрсатувчи фирмаси борлигини билган А. ушбу маълумотларни Ф.га берди. Кейинчалик ушбу ҳолатдан хабар топган компания вакиллари А. ва Ф.га нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишди. − Юқоридаги шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 219 61-масала Фармацевтика компанияси раҳбари Д. чет элдан фойдаланиш муддати ўтиб кетган кўп миқдордаги сифатсиз дори воситаларини божхона назоратини четлаб ўтиб олиб келди. Сўнгра ходимлари С. ва И.лар билан биргаликда ушбу дори воситаларининг амал қилиш муддатларини қайтадан ўзгартириб чиқишди. Фуқаро Б. ушбу компанияга тегишли дорихонадан шифокор рецепти асосида олган дори воситасини истеъмол қилган ва ўткир заҳарланиш натижасида ҳаѐтдан кўз юмди. – Юқоридаги шахсларнинг ҳаракатларини квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 62-масала Масъул мансабдор шахс Т. укаси М. томонидан қонунга хилоф равишда кўп миқдорда этил спирти ишлаб чиқарилиши ва муомалага киритилишини молиялаштириб келган. Олиб борилган ва ўтказилган суриштирув ишлари натижасида уларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. – Юқоридаги шахсларнинг ҳаракатларини квалификация қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling