Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
67-масала 
Фуқаро Й. лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус 
рухсатнома (лицензия) олмасдан шуғулланганлиги учун унга нисбатан иш 
кўрилаѐтган вақтда унинг айни пайтда рўйхатдан ўтишдан ҳам бўйин 
товлаганлиги аниқланди. 
Й.га нисбатан илгари савдо ѐки воситачилик фаолияти билан қонунга 
хилоф равишда шуғулланганлиги учун маъмурий жазо қўлланилган. 
− Юқоридаги шахснинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
68-масала 
Фуқаро У. этил спирти ва алкоголли маҳсулотларни қонунга хилоф 
равишда ишлаб чиқариш ѐки муомалага киритиш билан шуғулланганлиги 
учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланди. Олиб 
борилган суриштирув ишлари жараѐнида У.га нисбатан илгари шундай 
ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилмаганлиги аниқланди. 
− Юқоридаги шахснинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг. 
 


221 
69-масала 
Айбдор Г. босқинчилик қилиш мақсадида Ж.нинг турар жойига унда 
яшовчиларнинг эркига хилоф равишда зўрлик ишлатиб ғайриқонуний 
бостириб кириб ўзга мулкини эгаллаган. 
– айбдор Г.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг; 
– айбдор Г.нинг қилмиши Жиноят кодекси 142-моддаси билан қўшимча 
квалификация қилинадими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
70-масала 
Босқинчилик жинояти содир этилишида ўлдириш ѐки зўрлик ишлатиш 
билан қўрқитилган бўлса, айбдор қилмиши қандай квалификация қилинади? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми 
қарорига асосланиб беринг. 
 
71-масала 
Терговчи томондан ўғрилик содир этган Ф.нинг қилмиши 
квалификация қилиш жараѐнида, ушбу жиноят предмети бўлган мулкнинг 
қийматини аниқланмасдан ЖК 169-модда 1-қисми бўйича жавобгарликка 
тортган. 
– терговчининг харакати тўғрими? 
– талон-тарож жиноятларини квалификация қилишда жиноят предмети 
бўлган мулкнинг қиймати қай тарзда аниқланишини кўрсатинг: 
1) предметнинг мулкдор томонидан қай йўсинда сотиб олинганлигига 
қараб; 
2) жиноят содир этилган вақтда амалда бўлган ва тегишли ҳужжатлар 
билан тасдиқланган чакана нархлардан келиб чиқиб; 
3) жиноят содир этилган вақтда амалда бўлган ва тегишли ҳужжатлар 
билан тасдиқланган бозор нархлардан келиб чиқиб;
4) жиноят содир этилган вақтда амалда бўлган ва тегишли ҳужжатлар 
билан тасдиқланган комиссион нархлардан келиб чиқиб;
5) мулк қиймати эксперт хулосасига асосан аниқланади; 
6) барчаси тўғри. 
72-масала 
Фуқаро Л. томондан жабрланувчи Д.нинг соғлиғининг йигирма бир 
кундан ортиқ бузилишига сабаб бўлган даражада баданга шикаст етказилди.
– айбдор Л. ҳаракатларини квалификация қилинг; 
– жавобни тавсия этлган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
Вариант: агарда шундай жароҳат етказиш хавфини туғдирувчи 
ҳаракатлар содир этилса фуқаро Л.нинг харакатлари қандай квалификация 
қилинади? 


222 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling