Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
77-масала 
Ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш жиноятини
содир этган айбдор П. қўлга тушишдан қутилиш мақсадида, жабрланувчига 
нисбатан зўрлик ишлатиб қочмоқчи бўлган. Лекин, бошқа фуқаролар 
ѐрдамида П. қулга тушган. 
– фуқаро П.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий бахо беринг. 
– қайси ҳолатларда бундай ҳолатда зўрлик ишлатиш фақат ўғирлик деб 
баҳоланиши лозим? 
– қайси ҳолатларда ўғирлик жиноятлар мажмуи бўйича тавсифланиши 
лозим? 
78-масала 
Айбдор Ж. ички ишлар идоралари кийимини кийиб қалбаки 
ҳужжатларни намойиш қилган ҳолда жабрланувчи Х.нинг хонадонида 
тинтув ўтказади ва муайян қимматликларга эга бўлган мулкларни олиб
мулкни олиб қўйиш тўғрисида баѐннома тузади ҳамда воқеа жойидан 
яширинади. 
– айбдор Ж.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг; 
– фирибгарлик жиноятидан алдаш ѐки ишончни суиистеъмол қилиш 
йўли билан мулкий зарар етказиш жинояти (ЖК 170-моддаси) нимада 
фарқланади?
79-масала
Айбдор Э. фирибгарлик мақсадида қалбаки ҳужжатдан фойдаланган. 
Бироқ унга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, ўзганинг мулкини ололмай 
қолган. 
– айбдор Э.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг; 
–фирибгарлик жиноятини қайси холатларда жиноятлар мажмуи тарзида 
квалификация қилиниши лозим? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
80-масала 
Йўловчи вокзалда оғир чемоданни муайян вақтга қаровсиз қолдириб, 
ошхонага бориб келган вақт мобайнида, мазкур чемоданни бегона Х. Исмли 
шахс томонидан эгалланди. 
– фуқаро Х.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий бахо беринг. 


224 
– йўқотилган мулкни ўзлаштириб олиш жиноий жавобгарликни тақозо 
этадими?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling