Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet201/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
63-масала 
Фуқаро Ж. қонунга хилоф равишда тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланганлиги учун унга нисбатан ЖКнинг 188-моддаси билан 
қўзғатилган жиноят иши прокурорга юборилди. 
Прокурор эса ишни қўшимча терговга қайтариб, бунга сабаб сифатида 
терговчи Ж.нинг фақат қонунга хилоф равишда тадбиркорлик фаолияти 
билан шуғулланганлигига ҳуқуқий баҳо берганлигини, қонунга хилоф 
равишда тадбиркорлик фаолияти натижасида олинган даромаддан солиқлар 
ѐки бошқа мажбурий тўловларни тўламаганлиги ҳолатига эса эътибор 
қаратмаганлигини кўрсатган. 
− Юқоридаги шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг. 
 
64-масала 
Фуқаро Д. даромад олиш мақсадида қонунга хилоф равишда психотроп 
моддалар савдоси билан шуғулланган. Олиб борилган ва ўтказилган 
суриштирув ишлари натижасида унинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилиб, 
унга нисбатан ЖКнинг 188 ва 184-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов давомида фуқаро Д. фақат даромад олиш мақсадида 
қонунга хилоф равишда психотроп моддалар савдоси билан 
шуғулланганлигини, 
лекин 
тўланмаган 
солиқлар 
миқдори 
анча 
миқдордалигини билдириб, айбловдан ЖКнинг 184-моддасини чиқаришни 
сўраган. 


220 
− Юқоридаги шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
65-масала 
Б. ўзига нисбатан илгари савдо ѐки хизмат кўрсатиш қоидаларини анча 
миқдордаги қийматда бузганлиги учун нисбатан маъмурий жазо 
қўлланилганлигига қарамасдан, хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлиги 
аниқланди. 
− Юқоридаги шахснинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг. 
 
66-масала
Фермер хўжалиги раҳбари Тпахта чигитидан ѐғ ишлаб ишлаб чиқариш 
мақсадида яширин цех ташкил қилди. Сўнгра таниши О. билан бирга ушбу 
цехда тайѐрланган, хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган ѐғ 
маҳсулотларини фуқароларга арзон нархларда сота бошлади.
Ушбу ҳолат бўйича олиб борилган суриштирув ишлари жараѐнида 
ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, цехда тайѐрланган ѐғ маҳсулотлари, 
истеъмолчиларнинг ҳаѐти ѐки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб 
бермаслиги аниқланди. 
− Юқоридаги шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling