Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
73-масала
Почта контейнерларини юклаш бўлимида оддий ишчи сифатида 
ишловчи фуқаро Д. контейнерладан бирини очади ва ундаги моддий 
қимматликларни эгаллайди. 
– фуқаро Д.нинг ҳаракатида ЖК 143-моддасида назарда тутилган 
жиноят таркиби борми? 
74-масала 
Айбдор Г. баданга шикаст етказишни ният қилмаган ҳолда ѐлғондакам 
қуролдан (тўппонча макетидан) фойдаланиб, жабрланувчи З.нинг мулкини 
эгаллади. 
– айбдор Г.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг; 
– қилмишни ҳаѐт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаганида, уни қуролли 
босқинчилик сифатида баҳолаш мумкинми? 
– босқинчилик жараѐнида айбдор томонидан рухсатнома талаб 
қилинадиган ўқотар қурол ишлатилганда ҳамда қурол ѐки қурол сифатида 
фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни (портловчи, заҳарли 
моддаларни ва ҳ.к.) ишлатиб босқинчилик содир этилганда унинг 
ҳаракатлари қандай квалификация қилинади? 
– пневматик милтиқ, сигнал, газ пистолетлари ѐки газ балонлари
ракетницалар ва бошқа имитация-пиротехник ѐки ѐритгич воситалари қурол 
жумласига кирадими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
75-масала 
Фуқаро О. мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан корхонага 
тегишли ўзга мулкни ўзлаштириш йули билан талон-торож қилди.
– айбдор О.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг; 
– айбдор О.нинг ҳаракатларини ЖК 192
11
ѐки 205-моддаси билан 
қўшимча квалификация қилиниши керакми? 
– қайси ҳолатларда мансабдор шахснинг харакатлари ўзганинг мулкини 
талон-торож қилиш билан бирга ҳокимият ѐки мансаб ваколатларини 
суиистеъмол қилишни (масалан, ЖК 167 ва 205-моддаларида ѐки 192
11
-
моддалари) назарда тутган жиноятлар мажмуи бўйича квалификация 
қилиниши керак? 
 
76-масала
Фуқаро В. унга қарздор бўлган Ф.дан қарзни талаб қилиб, уйига борди. 
Қарздор Ф. фуқаро В. устидан ички ишлар идораларига ҳабар берди.
– фуқаро Л.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий бахо беринг. 


223 
– агарда қилмишда қарздор ва қарз берувчи ўртасида фоизлар тўлаш 
бўйича олдиндан келишув бўлмаган бўлса, берилган қарз учун фоиз талаб 
қилиш қандай жиноят таркибини ташкил қилади? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling