Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet206/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
86-масала 
Фуқаро Ж. ўзганинг мулкини бевосита олиб қўймасдан ва унга нисбатан 
ҳуқуққа эга бўлмасдан, қонунга (шартномага) кўра, мулкдор эгалиги ѐки 
тасарруфига ўтишга лозим бўлган товар-пул қимматликларини ўзлаштиради 
ва улар ҳисобига бойийди.
– айбдор Ж.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. 
 
87-масала
Фуқаро Ҳ. мулкий хусусиятдаги ғайриқонуний фойда олиш мақсадида, 
қонунчиликда белгиланган тўловларни тўлашдан озод этувчи қалбаки 
ҳужжатларни тақдим этди. 
– айбдор Ҳ.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. 
– тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 
қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатлар асосида жавобни беринг. 
 
88-масала 
Фуқаро З. ўғирлик йўли билан корхонага тегишли 200 000 сумлик 
радиоприѐмникни ноқонуний уйига олиб кетгани учун маъмурий 
жавобгарликка тортилди. Бир йил ўтмасдан туриб фуқаро З. қайта корхонага 
тегишли 300 000 сўмлик мулкни эгаллаб олди. 
– айбдор Қ.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. 
– оз миқдорда талон-торож неча марта содир этилганлиги аҳамият касб 
этмайди? 
89-масала 
Айбдор В.нинг қасди ўзганинг мулкини фирибгарлик билан жуда кўп 
миқдорда эгаллашга йўналтирилган бўлиб, унга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга 
кўра, жиноят охиригача етказилмади. 
– айбдор В.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. 
– талон-торож қилинган мулк қиймати фирибгарликни квалификация 
қилиш учун аҳамиятга эгами? 
– тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 
қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатлар асосида жавобни беринг. 
 
90-масала 
Айбдор Ў. фирибгарлик йўли билан бойиш мақсадида, Ўзбекистон пул 
бирлигини ясаб, уларни ўтказишга харакат қилганида қўлга тушган. 


226 
– айбдор Ў.нинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. 
– тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 
қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатлар асосида жавобни беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling