Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
81-масала 
Давлатга тегишли корхона директори У. корхона томондан ишлаб 
чиқарилаѐтган маҳсулот етказиб бериш баҳосининг аниқ пасайтирилган 
холда хорижий давлат фирмаси билан шартнома тўзди. 
– корҳона директори У.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий бахо беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
82-масала 
Фуқаро Б. журналдан янги пулнинг намуна нусхаларини қирқиб олиб, 
уларни ѐпиштириб сотишга уринган.
– фуқаро Б.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий бахо беринг. 
– қайси ҳолатларда қалбаки купюралар ЖК 176-модданинг жиноят 
предмети бўла олмайди? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
83-масала 
Айбдор С. валюта қимматликларини босқинчилик йўли билан талон-
торож қилган. 
– айбдор С.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг; 
–валюта қимматликларида толон-торож қилиш жиноятларини, ЖКнинг 
177-моддаси билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинадими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
84-масала 
Фуқаро Ю. қалбакилигини билмагани ҳолда қалбаки 5000 доллар 
миқдорини ташкил этган валюта қимматликларини сотиб олган ва ички 
ишлар идоралари ходимлари томондан қўлга олинган. 
– фуқаро Ю.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий бахо беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
85-масала 
Маълумки, шахснинг ҳаракатларини ЖК 184-модда (Солиқлар ѐки 
бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) бўйича тўғри 
квалификация қилиш учун суриштирув, тергов органлари ва судлар, барча 


225 
ҳолларда, солиқлар тўланмаганлиги оқибатида етказилган моддий зарар 
миқдорини синчиклаб аниқлашлари лозим.
– айтингчи, Жиноят кодекси 184-моддаси бўйича жавобгарликни 
белгилашда, шахс томонидан яширилган ѐки камайтириб кўрсатилган солиқ 
солинадиган объекти катталиги (қиймати) аҳамиятга эгами? 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling