Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
8-масала Вилоят ҳокимининг сув ва қишлоқ хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вилоят ҳудудида ўсимликлар зараркунандалари ва касалликларига қарши кураш зарур чораларини кўрмаслик оқибатида вилоят ҳудудининг катта майдонини чўл чегиртакаси босиб кетиши натижасида 10 минг гектарга яқин ўсимликларга жудда катта миқдорда зарар келтирилди. − Ушбу мансабдор шахснинг ҳаракатларини жиноят таркиби бўйича квалификация қилинг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 9-масала Жиззах вилоят давлат ветеринария хизмати вилоятда ҳайвонлар юқумли касалликларини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқди. Шу белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Арнасой туман ветеринария хизмати инспектори туманда чорва моллари орасида юқумли касалликларни олдини олиш учун Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган сертификати бўлмаган вакцинани ветеринария дўконларига тарқатиб юбориши натижасида 25 мингдан зиѐд қўй нобуд бўлди. 235 − Қилмишга ҳуқуқий баҳо беринг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 10-масала Фуқаролар К. ва С. ов қилиш таъқиқланган даврда 400 кг. сазан балиғини овлаш орқали кўп миқдорда зарар етказишди. − Жиноятни квалификация қилишга жиноят содир қилиш вақти аҳамиятга эгами? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. 11-масала Бозорда арча савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланувчи фуқаро А. янги йил арафасида фуқаро В.га ноқонуний бойлик орттиришни, яъни фуқаро В.га ўрмонга бориб арча кесиб олиб келса, А. ушбу арчаларни сотиб олишини, сўнг қалбаки ҳужжат тайѐрлаб ушбу арчаларни сотишини таклиф қилди. Фуқаро В. ўзининг юк машинасида шу куни тунда ўрмон хўжалигининг янги йил бозорида сотиш учун махсус етиштирилаѐтган арчалар экилган ҳудудига келди ва машинаси фаралари ѐруғлигида 20 та баландлиги 1.5 ва 2 метр бўлган арчаларни кесиб олиб келиб фуқаро А.га сотиб юборди. Фуқаро В. ўрмон хўжалигининг қайси қисмидан арча кесганлиги фуқаро А.га маълум бўлмаган. − Қилмишга ҳуқуқий баҳо беринг? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling